muslim.uz

muslim.uz

Бугун Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисининг ўринбосари фазилатли устоз Иброҳимжон домла Иномов бошчилигидаги уламо ва имом-хатиблар юртимиз чегара ҳудудларида фаолият юритаётган жоме масжидларда жума намозларини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрди. Намоздан аввал уламоларимиз жамоатга бугунги кунда долзарб мавзулар ҳақида маъруза қилиб, уларни яхшиликка чорладилар. 

Ана шундай илмий суҳбат Тошкент вилояти Янгийул тумани “Усмон Зиннурайн” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда устоз Иброҳимжон домла йиғилганларга айни кунда айрим сохта оқимларнинг пайдо бўлганию уларнинг  динимиз асос­ларини бузишда изчил ҳаракат қилаётганини алоҳида қайд этиб, ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганини таъкидлади. “Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин”, дея сўзида давом этди Иброҳимжон домла.

Шунингдек, мавъизада бундай оқимларга берилмаслик, айниқса ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар сафига кириб қолишларини олдини олиш, уларни интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилинаётган турли мафкуравий ва информацион хуружлардан ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан муҳим мавзудаги суҳбатлар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги "Мурчбобо" жоме масжидида ҳам бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар Олмазор тумани имом хатиби Адуллоҳ домла Йўлдашев мазкур масжидга ташриф буюриб намозхонларга илмий маърифий суҳбат қилиб, сўнгра жума намозини ўқиб бердилар.

Таниқли уламоларимизнинг ташрифлари доирасидаги жума маърузалари республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бундан 10 йил олдин иш бошлаган Мелбурн Ислом коллежи Тарнейт шаҳридаги энг муваффақиятли таълим муассасаларидан бирига айланди. Бу ҳақда islam.ru маълум қилди.
Мазкур нодавлат таълим муассасасида 1500 га яқин ўқувчи таълим олади. Уларнинг сони йилдан йилга ўсиб боришини инобатга олиб, коллеж маъмурияти янги бошланғич мактаб кампусини очишни режалаштирмоқда.
Келгусида коллеж дарсларни кенгайтириш билан бир қаторда, 11 ва 12-синфларда халқаро бакалавр даражасини ҳам таклиф қила бошлади, натижада ўрта мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми бу йўлни танламоқда.
Коллеж директори доктор Aбдул Қамариддин таълим муассасаси ҳақида бундай дейди: “Биз академик мактабмиз. Бу бизнинг биринчи таянч устунимиздир. Иккинчиси эса имондир, яъни талабаларимиз австралиялик мусулмонлар билан фахрланишларини ва ўзлигини йўқотмасликларини истаймиз. Коллежнинг учинчи устуни бўлса, хулқ-атвор ва фаровонликдир”, дея таъкидлади Қамариддин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الجمعة, 26 آب/أغسطس 2022 00:00

Сохта салафийлар аслида ким?

 Зиёвуддин домла Мирсодиқов

Тошкент шаҳар "Бўта Бува" жоме масжиди имом-хатиби

 
 

Дин инсонларга қандай етказилади? Пайғамбаримизнинг даъват қилиш усуллари қандай бўлган? “Катта ҳурмат кичикка иззат” каби сўзлар бугун фақат оғизда қолиб кетмаяпти? Илм олиш ва унинг фазилатлари нимада? Аҳли илмлар билан қандай муомалада бўлиш керак? Шу каби долзарб мавзулар доирасида бугун пешин намозидан сўнг Янги Ҳаёт туманидаги бир қанча масжидларда маъруза қилинди.

Шу кунларда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри масжидларга ташриф буюриб пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб бераётганидан хабарингиз бор. Бундай маърифий суҳбатлан бугун пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманида давом этди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков “Қуддус Шариф” масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоатга “Дин ҳикмат билан етказилади” мавзусида маъруза қилиб берди.

Ҳомиджон домла ўз сўзида, дин фақат мулойимлик ва ҳикмат билан етказилиши ҳақида сўз юритиб, Пайғамбаримизнинг бу борадаги сифатлари ҳақида ояту ҳадислардан далиллар келтириб бундай дедилар:

“Аллоҳ таоло Набий соллаллуҳу алайҳи вассаламни пайғамбар қилиб сайлар экан, у  кишига гўзал ахлоқ ато этиб, гоҳида динга қандай даъват қилишни ҳам ўргатган. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Наҳл сурасининг 125-оятида эса (Эй Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир, дея марҳамат қилади.  Оли-Имрон сурасининг 159-оятида эса “Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар”, дея марҳамат қилади.  Шу боис Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам қандай вазиятда бўлмасин доим мулойим, хушмуомалада бўлиб, умматлари учун қайғуриб, уларни меҳр билан муҳаббат билан даъват қилганлар. Гоҳида уларни хушёрликка чорлаб, ўтган қавмларга тушган балолар ҳақида сўзлаб берардилар ёки жаннат ҳақида сўз юритиб ҳамманинг дилинии равшан қилардилар. Шу боис бутун саҳобалар доим у кишининг сўзларига муштоқ бўларди”, – дея таъкидлади Ҳомиджон домла.

Мазкур таъсирли мавъиза йиғилганларда катта таассурот қолдириши баробарида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳақларидаги муҳим манбалардан баҳраманд бўлиш имконини ҳам берди.

Бундай илм лаҳзалари тумандаги “Ниёзмат ота” масжидида ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари, фазилатли устоз Иброҳимжон домла Иномов намозхонларга “Исломда катталарнинг фазли” мавзусида илмий суҳбат қилиб бердилар.

Иброҳимжон домла ўз мавъизасида Ислом тартиб-интизом қоидалари энг етук бўлган гўзал дин эканлиги, мусулмончиликнинг ҳавасга арзигулик қоидаларидан бири бу – катталарнинг кичиклар устига фазилатли қилинганини таъкидладилар. Исломда ёши катталарни ҳурмат қилиш, иззат-икромини жойига қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан суннат тарзида йўлга қўйилган тахсинга сазовор одоб эканлигини қайд этиб, ҳадислардан далиллар келтирдилар:

– Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Кичикларимизга меҳрибон бўлмаганлар, катталаримиз ҳаққини билмаганлар биздан эмас”, (Имом Бухорий), – дея таъкидлади Иброҳимжон домла ўз сўзида. – Ҳадис маълум бўладики, мусулмончиликда аввало катталар кичикларга меҳрли бўлиши лозим. Катта деганда ҳақиқий маънода ёши катталарни, шунингдек, мажозий маънода мансаби, рутбаси катталарни ҳам тушуниш мумкин. Қайси маънода бўлмасин, катталар кичикларга меҳрли бўлиши Исломда ўрнатилган тартиблардан биридир.

Дарҳақиқат, кейинги пайтда жамиятимизда “Катта ҳурмат кичикка иззат” тушунчалари бироз етишмаётгандек туюлади. Бу кўча-куйда, маҳаллаларда, ўзаро муносабатларда яққол намоён бўлмоқда. Баъзи ёшларимизнинг фақат ўзи ўйлаб ён-атроф айниқса, катталарга беъэтибор бўлаётгани нафақат динимизга балки миллийлигимизга ҳам тўғри келмайдиган одатлардандир. Шу маънода Иброҳимжон домланинг мавъизалари йиғилганлар бир дам тафаккур қилиш, ёшлар тарбияга эътиборли бўлиш, нуроний отахону онахонларимизни қадрига етиш, улуғларимизни ҳурматлаш ҳиссини пайдо қилган бўлса ажаб эмас. 

"Бердиёр ота” масжидига ташриф буюрган жамоат ҳам Салоҳиддин домла Шариповнинг  “Илм ва аҳли имларни қадрлаш” ҳақидаги илмий-маърифий суҳбатдан баҳраманд бўлиб, динимизда илмнинг аҳамияти ва олиму уламоларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билиб олдилар.

Бундай долзарб мавзудаги илмий суҳбатлар давом этмоқда.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

الخميس, 25 آب/أغسطس 2022 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Одилхон қори Юнусхон ўғлининг қиблагоҳи Юнусхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

 «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Видеолавҳалар

Top