muslim.uz

muslim.uz

Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида жойлашган Азиз Маҳмуд Худойи вақфи муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига муфтийлик вазифаси муносабати ила табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Азиз Маҳмуд Худойи вақфи Собиқ Иттифоқ даврида ҳам Ўрта Осиё мусулмонларини бошқариб келган бугунги Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қилаётган хайрли ишларни эътироф этади ва юксак баҳолайди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганингиз билан чин юракдан табриклаймиз, ушбу шарафли вазифангиз қардош Ўзбекистон халқига хайрли бўлишини Ҳақ таборака ва таолодан сўраймиз.
Ҳурмат ва эҳтиром ила, Азиз Маҳмуд Худойи вақфи раҳбарияти

Маълумот ўрнида, Азиз Маҳмуд Худойи вақфи 1985 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида жамоат фонди сифатида ташкил топган. Ушбу Фонд турли давлатларда инсонпарварлик ёрдамлари, илм-маърифат, таълим ва шу каби соҳаларда хизмат қилади.
Шу кунга қадар жуда кўп хайрия ишларини амалга оширган. Қайси мамлакатда фаолият олиб бораётган бўлса, ўша ер халқларининг миллий ва маънавий қадриятларини ҳурмат қилади. Кенг кўламли фаолиятлари натижасида нуфузли ташкилотларнинг мукофотларига сазовор бўлган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

السبت, 13 تشرين2/نوفمبر 2021 00:00

Яхшиликка шошилинг!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ВАКИЛИ,

ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ

Рахматилло домла Усмонов

Хабар берганимиздек, бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Андижон Бош масжиди “Девонавой” жомесида жума намозига ташриф буюрадилар. Шу боис айни пайтда масжидда жума намозига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الجمعة, 12 تشرين2/نوفمبر 2021 00:00

Кўчат экиш-эзгу анъана

Муқаддас динимизда экин экишлик улуғ ва савобли амаллардан хисобланиб, ерни обод қилиш масаласига алохида эътибор берилган. Экилган кўчат ва дарахтлар хамда ўсимликлар дойимо Аллох Таолога тасбих айтиб туради. Инсон ернинг гўзаллигини нафақат асраб авайлаши, балки унинг янада гуллаб яшнаши учун ўз хиссасини қўшмоғи лозим.  Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Кўчат экиш, деҳқончилик қилиш фазилати ва аҳамияти нечоғли улуғдир, муборак китоблар кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савобларидан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, яъни қиёмат кунигача садақаи жорий сифатида банда фойдасига хизмат қилади.

Мўмин яхши ният билан кўчат экса улуғ ажр-савобга эга бўлади. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса унга садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Қушлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса унинг учун садақа бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Ҳадисдан кўчат экиш, деҳқончилик қилиш нечоғлик улуғ ва фазилатлик касб экани маълум бўлади. Кўчат экмоқчи бўлган киши нафақат ўзини, балки, ён атрофдагилар, келажак авлодларни ҳам манфаатини ўйлаши керак. Бу амалнинг деҳқонга нафақат тириклигида, балки, вафотидан сўнг ҳам манфаати етиб туради.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларини кўчат ўтказиш ва экин экишга тарғиб қилганлар. Анас ибн Молик (розияллоҳи анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, уни экиб қўйсин”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Атроф мухитни мухофаза қилиш, табиатни, экин ва дарахтларни асраб авайлаш олдимизда турган мухим вазифалардан бири хисобланади.

 

Янгийўл туман “Имом Султон”

жоме масжиди имом хатиби Нарзуллаев Одилжон.

Видеолавҳалар

Top