muslim.uz

muslim.uz

Кеча, 4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб боришди. Улар меҳмонхонага жойлашгандан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олишди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум давомида зиёратчиларимизга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида зиёратчиларимиз 7 кун давомида бўладилар.
Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчилар мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлатимиз рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланди. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтирилди ва зиёрат ҳақида тўлиқ маълумот берувчи қўлланма ва диск берилди.
Зиёратчиларимизга барча амалларини мукаммал адо этиб, Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.

 

Муҳаммад-Акмалхон Шакиров,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими мудири

ЎМИ матбуот хизмати

Кеча Наманганда бошланган қорилар мусобақаси сабаб бутун вилоятни, қолаверса, диёримизнинг барча ҳудудини илоҳий файз‑футуҳ чулғаб олди, байрамлар ва хурсандчиликлар асло тўхтамаяпти, зинҳор тўхтамасин ҳам. Ҳатто дам олиш кунлари ҳам одамларимиз Қуръонга ошно бўлишди, унинг файзидан ором олишди.
Мана шундай шодиёна кунлар бугун ҳам Намангандан ўз зиёсини таратишда давом этади. Барча-барчани Қуръонга бўлган муҳаббатини янада сайқаллашга даъват этамиз.
Маълумки, қалб бир нарсага муҳаббат қилса, унга боғланиб қолади, унга муштоқ бўлади, унга қаттиқ қизиқади. Агар қалб Қуръонга муҳаббат қилса, унинг қироатидан лаззатланади, унга бор эътиборини қаратади ва бунинг натижасида чуқур тушунишу тадаббур ҳосил бўлади. Аксинча, агар муҳаббат бўлмаса, қалбнинг Қуръонга юзланиши қийин бўлади. Қуръонга томон бурилиш фақатгина нафсини қаттиқ тергаш, ўзини мажбурлаш орқали жуда ҳам оғир кечади. Қуръон муҳаббатининг ҳосил бўлиши тадаббурнинг энг кучли ва олий даражада кечишига сабаб бўлади.
Дўсту биродарларимиз, ҳаммамизни икки дунё саодатига етакловчи, ҳидоят манбаи Қуръонга бўлган муҳаббатимизни зиёдалаштирайлик, саралаш босқичига саноқли кунлар қолган қорилар мусобақасини диққат билан кузатайлик, бир неча кундан кейин бундай шукуҳни излаб ҳам топиб бўлмайди.
Шундай экан азизлар, бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг. Барчамизга Яратганнинг раҳмати бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

الإثنين, 05 شباط/فبراير 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

НАМАНГАН

ЎМИ Матбуот хизмати

Эртага, 5 февраль куни “ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018” Наманган вилоятида давом этади.

Мусобақа 4 ҳудудга бўлинган ҳолда Наманган шаҳридаги “Имом Аъзам” жомеъ масжиди, Уйчи туманидаги “Худойберди эшон” жомеъ масжиди, Янгиқўрғон тумани “Қуллуқтол” жомеъ масжиди ва Чуст тумани “Мавлоно Лутфуллоҳ” жомеъ масжидларида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Наманган вилоятида мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида 363 нафар эркак ва 223 нафар аёл-қизлар, жами 586 киши иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Қуръон мусобақасини биз билан кузатиб боринг!

ЎМИ Матбуот хизмати

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Абдулахатова Муқаддам
2. Муродова Хадича
3. Ахмедова Покиза

26-40 ёш
1. Худойназарова Бибихожар
2. Абдурахмонова Нодирабону
3. Ахмедова Ёқитхон
3. Юсупова Муаттар

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бизни Muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатинг.

ЎМИ Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top