www.muslimuz
КЎКЧА ДАҲАСИДА ТАРОВЕҲ ТАРОВАТИ (ФОТОЛАВҲА)
Шу йил 23 март - рамазон ойининг биринчи куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимизнинг қадимий ва файзли Кўкча даҳасидаги "Шайх Зайниддин" жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Илк таровеҳ файзи
Шу йил 22 март куни юртимиздаги 1500 дан зиёд масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди. Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар. Мамлакатимизнинг марказий масжиди ҳисобланган Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жомесига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб, жамоатни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида мавъиза қилдилар.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқилаётган хатми Қуръон файзидан ўлкамизга Ҳақ таолонинг раҳмати ва қут баракаси ёғилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Қорилар саралаб олинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш якунига етди.
“Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори бошчилигида бир гуруҳ устозлар Республикамизнинг барча масжидларида хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилиб, саралаб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ғолиблар муносиб тақдирланди
2023 йил 16 март куни Хоразм вилоятидаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасила бўлиб ўтган “Жаҳолатга қарши маърифат” интеллектуал беллашувида талабалар “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Ижодий ёндашув” ва “Сарҳисоб”дан иборат тўрт шарт асосида бўлиб ўтди.
Ушбу шартларда муносиб иштирок этиб, интеллектуал беллашувда фахрли ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда турли номинациялар бўйича жамоаларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Хусусан:
Фахрли 1-ўринни эгаллаган “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига биринчи даражали диплом ва Замонавий смарт доска (65 ҳажмда);
2-ўринни эгаллаган Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти жамоасига иккинчи даражали диплом ва Музлатгич;
3-ўринни эгаллаган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси учинчи даражали диплом ва Кир ювуш машинаси (автомат)га эга бўлдилар.
Шунингдек, фахрли ўринни эгаллай олмаган иштирокчи жамоалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фахрий ёрлиғи, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилоятидаги вакиллиги ҳамда ҳомийлар томонидан тайёрланган махсус совғалар билан тақдирланади.
Президент Имом Бухорий мажмуаси ва бир қатор қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Мамлакатимиз тараққиёти ва ҳаёт талаби билан бунёдкорлик кўлами ортмоқда. Айниқса, Тошкент шаҳрида жуда кўп ижтимоий-иқтисодий иншоотлар қурилди. Давлатимиз раҳбари бу масалани алоҳида эътиборга олиб, пойтахтнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, келгусидаги қурилишларни шаҳар ташқарисида қилиш вазифасини қўйган эди.
Шунга мувофиқ, Янги Тошкент шаҳарчаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Тақдимотда Президентимизга шу ҳақида ахборот берилди.
Унга кўра, биринчи босқичда 6 минг гектарда бунёдкорлик қилиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, истиқболли қурилиш ҳудудлари, янги шаҳар билан пойтахтни бирлаштирувчи асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган.
Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади. Пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади. 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
У ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади. Хусусан, яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Маълумки, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Бугунги кунда бинолар қуриб битказилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа деворлари миллий нақшлар билан сайқалланади, наққошлик ва хаттотлик санъати уйғунлашади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади.
Президентимиз ташаббуси билан мажмуада Имом Бухорий музейи ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбирда ушбу музейнинг концептуал лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.
Музей бой маданий қадриятларимизни ўзида жам қилиш баробарида замонавий дизайнга эга бўлади. 8 та павильон, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом ва нубувват тарихи, ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, Имом Бухорий фазилатлари, болалар бўлими, “Ал-жоме ас-саҳиҳ” - ислом динининг иккинчи манбаси, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий ислоҳотлар ва Имом Бухорий меросига эътибор каби мавзуларга бўлинади.
Давлатимиз раҳбари музейдан ўрин олган ҳар бир ашё ва визуал маълумот зиёратчиларга маърифат етказиши кераклигини алоҳида қайд этди.
Мамлакатимизда бизнес муҳит яхшилангани сари ташқи савдо алоқалари ҳам кенгайиб бормоқда. Бунга мутаносиб равишда божхона инфратузилмасини ҳам ривожлантириш зарурати туғилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадаги “Ғишткўприк” божхона пости орқали ҳар куни кўплаб инсонлар ўтади.
Шу боис мазкур божхона пости учун замонавий мажмуа барпо этиш режалаштирилган. Янги терминал, автомобиль йўли, автотураргоҳ, ошхона, тиббиёт хонаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Президент мажмуада йўловчилар учун барча қулайликларни яратиш, божхона назорати ва юкларни ўтказиш жараёнини рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тақдимотда, шунингдек, мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Озарбайжон Республикасидаги элчихоналарининг янги бинолари лойиҳалари ҳақида ҳам ахборот берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати