www.muslimuz
Қиёмат кунида Аллоҳнинг наздида энг ёмон инсон…
Вакилларимиз хабар беради: Имом-хатибларимиз чекка ҳудудлардаги масжидларда Жума намозларини адо этиб беришди
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тажрибали имом-хатиблар Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги барами билан юртдошларимизни қутлаш, уларга динимиз таълимотидан янада чуқур билим бериш, ҳудудларда диний соха ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиниш мақсадида Республикамизнинг олис ҳудудлари, чекка қишлоқларидаги масжидларда Жума намозини адо этиб бермоқдалар.
Бугун 31 авгуси куни 5 нафар устоз домлалар ана шу тадбир доирасида юртимизнинг турли вилоят ва қишлоқларидага чекка масжидларда бўлдилар.
Жумладан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Сурхондарё вилояти Сараосиё туманидаги «Ҳожи Муҳаммад Порсо» жоме масжидида Жума намозини ўқиб берди.
Жума мавъизасида халқимизнинг миллий шодиёноси Мустақиллик байрами билан табриклаб, тинчлик-осойишталикнинг қадри, шукроналик фазилати ҳақида маъруза қилинди. Шунингдек, Э.Рустамов сўнгги пайтда юртимизда, пойтахтимизда юз бераётган жадал ислоҳотлар, хайрли ташаббуслар ҳақида сўзлаб берди.
ЎМИ матбуот хизмати
Тошкент шаҳри туманлари бўйлаб хайрия ишлари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан имом-хатиблар Тошкент шаҳридаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар, яшаш шароити оғир даражадаги оилаларда бўлиб, хонадон аҳлларидан ҳол-аҳвол сўраяптилар, муаммоларини ўрганмоқдалар. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган зарурий моддий ёрдам маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқдалар.
Иккинси босқичда Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларидаги ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган муаммоли хонадонлар кириб ўрганилмоқда. 27 август куни Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод тумани “Бирлашган” маҳалласида яшовчи аҳолининг аҳволи билан танишдилар. Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга ёғ, гуруч, шакар, чой, макарон каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, мазкур маҳалладаги ўта оғир шароитда истиқомат қилаётган хонадонни таъмирлаб беришни имом-хатиб ўз зиммасига олди.
ЎМИ Матбуот хизмати
УЛУҒЛАРДАН УЛУҒСАН, ЮРТИМ!
Бугун жойларда энг улуғ ва энг лазиз байрам – истиқлолимизнинг йигирма етти йиллик тантаналари бошланиб кетди. Бундан чорак аср муқаддам узоқ кутилган орзудан воқеликка айланган мамлакатимиз истиқлоли, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаб етиш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш эндиликда ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизнинг бош мақсади саналади.Шу боис жонажон диёримизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш борасидаги тадбирларнинг ҳар бири ўзига хос аҳамиятга эга.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, бу йилги байрам тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва унинг асосида ташкил этилётгн тантаналарда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, айниқса, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани, хусусан, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, туризм ва спорт тармоқларини ривожлантириш, тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, бугун мамлакат ҳаётининг қай бир жабҳасига қараманг кенг ўзгаришлар, янгиланишларнинг гувоҳи бўласиз. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ҳатто чекка-чекка ҳудудларни қамраб олган “Обод қишлоқ”, шаҳар марказларида бошланган “Обод маҳалла” дастурлари асосида ҳоли анчайин абгор бўлиб қолган аҳоли яшаш ҳудудлари бутунлай янгича қиёфа касб этди. Шу билан бирга ўтган йиллар давомида яшаш учун оддийгина шароитлари етарли бўлмаган турар-жойларда истиқомат қилиб келаётган, ҳаттоки, ўзининг муқим уйига эга бўлмасдан ижарама-ижара юрган яна қатор фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида уларга янги уйлар топширилди. Бунда аввало имконияти чекланган, ижтимоий эътиборга муҳтож юртдошларимизнинг эътиборга олинганлиги амалдаги инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин намунасидир.
Инсонпарварлик башарият тамаддунининг энг асосий жиҳатларидан биридир. Шу боис биз дин уламолари ҳам жойларда бўлиб ўтаётган қатор байрам тадбирлари, жума номозларида бугунги дориломон кунлар шукуҳи, Ватанни севмоқ ва уни қадрлаш, асраб-авайлаш хусусида етарлича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Негаки, Президентимиз қарорида айтилганидек, эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилиш ва фақат мустақилликкина бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини катта қилиб очиб беради.
Абдулаҳад қори ТОЖИБОЕВ,
Бўз тумани бош имом-хатиби.
ЎМИ Матбуот хизмати
УЛФАТ БЎЛСА ФОЛБИНУ КОҲИН БИРЛА
Олим асло жоҳил билан ўзини тенг билмасин. Жоҳил билан тенг бўламан, деб хор бўлмасин. Жоҳилнинг суҳбатини хўб билмак ҳайбатни, обрўни йўқотиб, шарманда айлар. Жоҳил ўз ишидан мағрур юрар. Агар олим ўзини нодон билан тенгласа, дунё кўзлаб коҳину фолбин билан дўст бўлиб, пинҳона алоқа боғлар. У бунга, бу унга одам юбориб, уларни алдаб, чўнтагини қоқар. Нодонлик қилиб, фолбиннинг сўзини тинглаганлар надоматлар гирдобида бўзлагай.
Баъзи фолбин ва башоратчилар ўзларини домламан дейдиган чаласавод, мадраса кўрмаган, чаламулланинг чалашогирдлари билан келишиб олади. Фолбин ўзича башорат қилиб: “Фалончи домлага борсангиз, қасида ўқиб, фалондек дам солиб қўяди”, деб мақтайди. Ваҳоланки, фолбин унинг билан шартнома тузганини ҳеч ким билмайди. Фолбин юборган домла, аслида уларни “домла”, “олим”, десак, олиму уламога ҳурматсизлик қилган бўламиз. Бундай одамларни дуохон дейилади. Дуохоннинг олдига борган инсонга келишилганидек, фолбиннинг гапини қайтаради. Қарабсизки, икки томон ҳам авлиё, алданган омилар улардан хурсанд.
Башоратчининг уйининг олдида қатор турган беморлар ичида, башоратчига қарашли бир нечта одамлар номига навбатда туриб, башоратчини мўъжизачи, кароматчи деб мақтайдилар. Ундан шифо топганини, йўқотганини топиб берганини ўзаро кўпиртириб гапиришади. Махсус аёллар эса, бошқа аёлга кетиб қолган эрини қайтарганини, бири Америкага бир неча йилдан буён боролмаётганини, шу башоратчи сабаб орзулари амалга ошганини бемор ёки ҳожатманд қиёфасида келган шерикларига гапираверади. Атрофда ўтирганлар уларнинг гапига қулоқ тутиб ўтиради ва буларнинг гапига лаққа тушади.
Бугунги кунга келиб башоратчи, фолбин, дуохонлар кўпайгандан кўпайди. Одамлар олимнинг сўзини қўйиб ўшаларга ишонмоқда. Баъзи дуохонларни танийман, қизи қирққа кирган, бахти очилмайди. Ўғлига ҳеч ким қизини бермайди. Ўз фарзандларининг бахтини очолмаганлар сизнинг бахтингизни қандай очади? Шунинг учун Ҳақдан сўранг, раҳматидан ноумид бўлманг!
Олим ўзин тенгласа жоҳил бирла,
Улфат бўлса фолбину коҳин бирла.
Олим имонидан асар қолмагай,
Афсус-надоматсиз, шаксиз, ўлмагай.
Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китобидан