Дунё янгиликлари

Қозоғистонда қишлоқ масжидларининг имомларига маош тайинланди

Қозоғистон мусулмонлар идорасининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида имомларни маош билан таъминлаш ва диний хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда muftyat.kz сайти маълумот берди.

ҚМДИ раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ўразнинг қарорига кўра, «Қозоғистон ҳаж жамғармаси» ҳисобидан 100 нафар имомга 50 минг тенге миқдорида маош тайинланди.

“Элимизда 2058 та қишлоқ масжидлари бор. Уларнинг аксарияти ўз харажатларини қоплай олмайди. Тез орада маошсиз ишлаётган барча диний хизматчиларни маош билан таъминлашни режалаштирганмиз. Бугунги мажлисда 100 нафар имомга маош тайинланди.”, – деди Бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз.

Шунингдек, «Вақф» хайрия жамғармаси 300 дан ортиқ диний хизматчиларга 50 минг тенг миқдорида моддий кўмак кўрсатмоқда.

Қозоғистондаги 2605 та масжидда 6189 нафар ходим хизмат қилади. Шундан 4 мингдан ортиғи дин хизматчиларидир. Барча диний хизматчиларнинг 30 фоизи маош билан таъминланган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2428 times

Янгиликлар

Top