Дунё янгиликлари

Ҳаж ва Умра доирасида булутли технологиялар орқали хизмат кўрсатилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш бўйича икки келишувга эришди. Келишувларда зиёрат давомида қулайликлар яратиш масаласи кўриб чиқилган. Унга кўра, Ҳаж ва Умра билан боғлиқ хизматларни рақамли шаклга ўтказиш, зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсад қилинган. Бу ҳақда arabnews.com нашри хабар берди.

Келишувларни имзолаш маросими Ар Риёдда ташкил этилган, Германияга тегишли булутли технологиялардан фойдаланиш маълумотлар алмашинувида муҳим омил экани таъкидланган.

Ҳар йили ошиб бораётган зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича меморандум қабул қилинган.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ бит Тоҳир Бентен ҳамда EMEA Жануб лойиҳасининг САПдаги президенти Стив Цикакис ҳужжатларни имзолаган.

Лойиҳалар миллионлаб сайёҳлар ҳақидаги маълумотларни унификация қилишда кўмак беради. Одамлар гуруҳини бошқариш, транспорт ва логистика, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ маълумотларни умумлаштириш лойиҳадан кўзланган ғоя ҳисобланади.

Ушбу дастурлар орқали давлат ҳаражатлари 25-50 фоизга қисқариши кутилмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2678 times

Янгиликлар

Top