Дунё янгиликлари

Черногорияликлар давлат гербига ҳилолни қўшишни талаб қилмоқда

Чернегория бош вазири ўринбосари ва ҳукмрон Бошноқ партияси етакчиси Рафет Хусович мамлакат гербига мусулмонларга хос бўлган ҳилолни қўшишни талаб қилди. Бу ҳақда “Новости” агентлиги хабар берди.

“Конституцияда ҳозирги гербимиздаги диний тимсоллар тилга олинмаган. Бизнингча, Исломнинг тимсоли – ҳилолни қўшиш орқали жамият сифатида етилганимизни ҳамда ҳозирги Черногория ўзида Европа қадриятларини мужассам этганини кўрсатамиз”, – деди Хусович.

Қайд этиш лозимки, Чернегориянинг айни пайтдаги гербида икки бошли бургут ва хоч тасвирланган.

Маълумот учун, мамлакат аҳолиси сони 620 мингдан ошиқ бўлиб, уларнинг қарийб 20 фоизини мусулмонлар ташкил этади. 80 фоизга яқин аҳоли насронийлардир.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2336 times

Янгиликлар

Top