Дунё янгиликлари

Эфиопияда қадимий масжид қайта таъмирланди

Эфиопия Республикасида Ислом тарихидаги энг қадимий масжидлардан бири бўлган Нажаши масжиди қайта таъмирдан чиқарилди. International Quran News Agency берган хабарга кўра, масжид Вукро шаҳрида жойлашган. Ушбу шаҳар Аддис Абеба шаҳридан 790 км шимолда жойлашган.

Нажаши масжиди Африка ҳудудидаги энг биринчи қурилган масжид ҳисобланиб, халқ тилида “иккинчи Макка” деб ҳам аталади. У VII асрда қурилган бўлиб, Аксум давлатининг насроний подшоҳи номи қўйилган.

Ушбу масжиднинг қайта қурилиш ишлари ТИКА ташкилоти томонидан амалга оширилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2363 times

Янгиликлар

Top