Дунё янгиликлари

Ўзбекистонда туризм белгилари жорий қилинади


Ўзбекистонда ҳам чиқиш, ҳам ички туризм бўғимида туризм хизматлари сектори ўсиб бормоқда. Туризм бозори экспертлари ва иштирокчилари томонидан туризм тармоғига Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси объектлари интеграциясининг етарли даражада эмаслиги айтиб ўтилади, бу энг аввало хориждаги маданий-тарихий объектларга хос бўлган туристлар учун асосий сервис функциялари йўқлиги ҳисобигадир. Кўпгина маданий муассасаларда туристлар ва ташриф буюрувчилар учун йўналишни кўрсатадиган маълумотлар умуман йўқ ёки улар истеъмолчининг замонавий эҳтиёжларига жавоб бермайди, ёки кам ва хонаки тарзда тайёрланган.

Туризм-рекреация инфратузилмаси объектларига ташриф буюришни (энг аввало якка туристлар томонидан) ошириш, осон етиб бориш ва туризм соҳасига маданий мерос объектларининг максимал тарзда интеграллашуви учун O‘z DSt 3331:2018 “Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар” стандарти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қомитаси матбуот хизмати хабар берди.

Туризм йўл белгилари ахборот берувчи бўлиб улар талабларини бузиш имкони йўқ. Шуни таъкидлаш зарурки юқорида қайд этилган тизимнинг вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини оммалаштиришдан иборат бўлиши керак. Ушбу белгиларнинг асосий вазифаси – туристларга номаълум жойда йўналишни аниқлашда кўмак беришдир. Жигарранг фондаги йўл кўрсаткичлари хориж туристларининг йўналишлари ўтадиган йўлларда ўрнатиш учун мўлжалланган. Инфратузилма объекти (шаҳар, кўча, музей, стадион ва ҳ.к.) ва географик объектларни англатадиган белгилардаги ёзувлар давлат ва инглиз тилларида ёзилади.

Шундай тарзда навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг яхшиланиши туризм объектларига айниқса меъморий ва маданий ёдгорликларга мосдир, ҳамда нафақат туризм инфратузилмасини мукаммаллаштириш доирасида, балки мамлакатнинг тарихий ўтмишига эътибор қаратиш ва ҳурматни шакллантириш орқали Ўзбекистон фуқароларида ватанга муҳаббат каби қадриятларни ривожлантириш доирасида аҳамиятга эгадир. Туристлар учун навигация ва йўналишни кўрсатувчи маълумотлар тизимининг халқаро намуналарини танлашда туризм бозорининг ривожланиши юқори даражада бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганишга аҳамият берилган. Хусусан МДҲ ҳамда Европа иттифоқи мамлакатларининг халқаро стандартлари ва тажрибалари таҳлил қилинди.

Ишлаб чиқилаётган Туризм навигацияси тизими Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган, шаҳар ва қишлоқ муҳитида, автомобиль магистралларида белгилар ва ахборотларни жойлаштириш стандартига O‘z DSt 3283 “Йўл белгилари. Техникавий шартлари” мувофиқ бўлишига алоҳида эътибор берилди.

График тизимнинг бир хиллигини таъминлаш учун пиктограммаларда бирлаштирувчи модуль элементларидан фойдаланилади. Шарҳлар ва стилизация умумдавлат даражасидаги тизимнинг юқори эстетик талабларига жавоб беради. Фойдаланилаётган ранг, графика, уларнинг ҳарёқламалиги ва тез танилиши ландшафт ва иқлимий хусусиятларига қарамасдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудида белгилар ва кўрсаткичларни ўрнатиш жараёнини стандартлаштиришга имкон яратади. Тизимнинг қўлланиладиган кўз билан кўриладиган элементлари турли миллатлар ва диний конфессияларнинг вакиллари қабул қилишидаги фарқларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
Ушбу туризм йўл белгилари жойлардаги ҳокимиятлар қарори бўйича ўрнатилади ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги “Uzavtoyo‘lbelgi” ДУК томонидан тайёрланиши мумкин.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2641 times

Янгиликлар

Top