Дунё янгиликлари

Ингушетияда "Ҳар бир масжидга Қуръони карим" акцияси ўтказилди

Россия таркибидаги Ингушетия Республикасида ижтимоий тармоқлардаги фаол гуруҳлар томонидан "Ҳар бир масжидга Қуръони карим" акцияси ташкил этилди. Ушбу акцияга ёшлар томонидан 75 минг рубль келиб тушган.

Тўпланган маблағларга 150 дона Мусҳаф сотиб олиниб масжидларга тақдим этилган. Бундан ташқари тасбеҳ, жойнамоз ва бошқа зарур бўлган буюмлар харид қилиниб аҳолига тарқатилган.

Ушбу акция тўхтаб қолмаслигига умид билдирилган ва унинг доимий тарзда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2310 times

Янгиликлар

Top