Дунё янгиликлари

Европада ҳалол туризми ривожланмоқда

Бугунги кунда Европанинг қатор мамлакатлари ҳалол туризмни жадал тарзда ривожлантирмоқда. Жумладан Германия, Испания ҳамда Голландия каби давлатлар бу борада самарали ишларни амалга оширмоқда. Биргина Голландиянинг ўзида ўтган вақт давомида ҳалол туризмнинг йиллик айланмаси 150 миллион евродан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга бориб бу кўрсаткич 284 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Мусулмон туризми даромадли соҳа бўлганлиги боис, кўплаб давлатлар унга жиддий эътибор қаратмоқда. Шу жумладан Голландия ҳам. Бу мамлакат Европа қитаъсида биринчилар қатори ҳалол туризм тамойилларини тадбиқ этишга қўл урди. Ҳозирги кунда голлдандиялик тадбиркорлар мамлакатга келаётган мусулмон сайёҳлар маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит ва имкониятлар яратиб бермоқда. Halaltrip.com тақдим этган маълумотга кўра, Голландиянинг Амстердам, Роттердам, Утрехт ва Гаага шаҳарларида ҳалол туризм ривожланган бўлиб, у ерда мусулмон сайёҳлари учун меҳмона ва тамаддихона хизматлари кенг миқёсда йўлга қўйилгандир.

Read 2210 times

Янгиликлар

Top