Дунё янгиликлари

Бангладешликлар Ҳайитда қариндошиникига кетгани сабаб йирик ёнғиндан омон қолди


Бангладеш пойтахтида юз берган ёнғин оқибатида 10 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди.

Ёнғин 16 август кечаси Мирпур туманида жойлашган харобаларда юзага келган ва икки мингга яқин кулбаларни йўқ қилган.

Ҳукумат ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган, бир неча киши енгил тан жароҳатини олган. Ёнғин нима сабабдан юзага келгани ҳозирча номаълум.

Туман аҳолисининг аксариятида бошпана бўлмаган, улар Қурбон Ҳайитини нишонлаш учун қариндошлариникига кетган бўлган. Шу сабабли жабрланганлар сони озчиликни ташкил этган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2036 times
Tagged under

Янгиликлар

Top