Дунё янгиликлари

Ўмон элчисига таъзия изҳор қилинди

Ўмон Султони Қобус бин Саид вафот этгани муносабати билан ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг таъзиялари етказилди.

14 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон Ишматбеков ва Халқаро алоқалар бўлими мудири Муҳаммад-Акмалхон Шакиров Тошкент шаҳридаги Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийга муфтий ҳазратларининг ҳамдардликлари изҳор қилинди ҳамда элчихонанинг эсдалик китобига Диний идоранинг таъзияси қайд этиб қўйилди.
Қобус бин Саид мамлакат халқининг фаровонлиги ва халқаро майдондаги ўрнини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида беқиёс саъй-ҳаракатларни амалга оширган таниқли ва моҳир давлат арбоби эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2308 times
Tagged under

Янгиликлар

Top