Дунё янгиликлари

Зайниддин Зидан Жазоирдаги ёнғинларни ўчиришга 25 миллиард сўмга яқин хайрия қилди


Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси собиқ бош мураббийи, дунёнинг энг машҳур мусулмон футболчиларидан бири Зайниддин Зидан Жазоирга мамлакатдаги охирги ёнғинлардан кейин молиявий ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Shoot Africa.

Ёнғинлар пойтахт Жазоир шаҳрининг шарқида жойлашган Кабилия минтақасида содир бўлган. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Зидан зарарни бартараф етиш учун икки миллион евро (ҳозирги ҳисоб бўйича 24 847 920 000 сўм) хайрия қилган. Ёнғин оқибатида камида 65 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Зиданнинг ота-онаси Кабилияда яшаган, лекин уруш бошланганда Парижга кўчиб ўтган. Бироз вақт ўтгач, оила Марсел чеккасидаги Ла Кастелланга кўчиб ўтди. У ерда Жазоирнинг кўплаб маҳаллий аҳолиси яшаган. Зидан футболчилик фаолиятини шу ерда бошлаган.

Зайниддин Зидан – машҳур футболчи, Франция терма жамоасининг собиқ етакчиси, дунёга машҳур спортчи ва айни пайтда мусулмон диндори саналади. Интервьюлардан бирида журналистнинг у диндорми ёки йўқлиги ҳақидаги саволига Зайниддин Зидандан ҳотиржам ва тўғридан-тўғри: “Ҳа, мен мусулмонман. Мен яратган яккаю ягона Аллоҳга ишонаман”, дея жавоб берди.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Read 1455 times

Янгиликлар

Top