Дунё янгиликлари

Дубайда аёл томонидан лойиҳалаштирган илк масжид қурилди

Дубайда Dabbagh Architects архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган масжид қурилиши якунланди. Компанияни Сумая Даббагх бошқаради – у ўз бюросига эга мамлакатдаги бир неча аёллардан бири. Масжид Муҳаммад Абдулхолиқ Гаргаш номи билан аталган. Бу аёл меъмор томонидан яратилган биринчи лойиҳалардан биридир.

Конструкция шакл ва нурнинг ажойиб уйғунлашуви ҳисобланади, шу туфайли унинг ичида ўзгача хотиржамлик ва енгиллик сезилади.

Сумайя Даббагх аллақачон ўз портфолиосида бир нечта ёрқин ва муҳим лойиҳаларга эга. 2020 йилда у нуфузли Architecture MasterPrize мукофоти билан тақдирланди ва икки йил олдин Ага Хон мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.

Масжидни лойиҳалаштириш беш йил олдин вафот этган таниқли тадбиркор Муҳаммад Абдулхолиқ Гаргашнинг оила аъзоларининг буюртмаси бўйича бажарилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1203 times

Янгиликлар

Top