Дунё янгиликлари

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ ҲАЙИТ 2 МАЙДА НИШОНЛАНАДИ

Бугун, 30 апрель – Рамазон ойининг 29-куни Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси Шаввол ҳилоли кўрингани тўғрисида хабар бўлмагани сабабли, жорий йил 1 май якшанба куни Рамазон ойининг 30-куни бўлиши ҳақида баёнот берди. Шунга мувофиқ, 2022 йил 2 май душанба куни Саудия Арабистонида Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

? Олинган маълумотларга кўра, дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Жазоир, Кувайт, Баҳрайн, Тунис, Ироқ, Уммон, Яман каби барча араб мамлакатлари ҳамда Туркия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида ҳам Рамазон ҳайити 2 май, душанба куни нишонланади.

 Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши ҳақида хабар берган эдик.

(https://t.me/muslimuzportal/28302)

Ўзбекитон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Read 1250 times

Янгиликлар

Top