Дунё янгиликлари

Суррогат оналик тақиқланади

Лотин тилидаги “суррогат” сўзи ўзбекчада “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради.  Моҳиятига кўра, суррогат – бирор нарсанинг ўрнига ишлатиладиган, лекин унинг ўрнини боса олмайдиган, унинг хоссаларигагина эга бўлган нарсадир. Масалан, сахарин – қанднинг суррогати, у қанднинг хоссаларига эга бўлса-да, унинг ўрнини боса олмайди.

Дунёда суррогат оналик деган нарса пайдо бўлганига анча вақт бўлган эса-да, буни кўпчилик давлатлар қўллаб-қувватламайди. Чунки суррогат оналик инсониятнинг наслига хавф солади. Шу жиҳатини ҳисобга олиб  яқинда Туркияда суррогат оналик учун жиноят иши қўзғатиладиган бўлди.  Бу ташаббусни “Органларни ва тўқималарни ўстириш, сақлаш ва кўчириб ўтказиш” тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш тарафдори бўлган соғлиқни сақлаш вазирлиги илгари сурди. 

Қонунни бузган шахслар 2 йилдан 5 йилгача қамалиши мумкин. Қонун лойиҳасида, асосан, ҳомилага олиб келадиган уруғлантирилган тухум ҳужайраларини суррогат онага жойлаштириш тақиқланиши кўзда тутилади.  Сунъий ҳомилага фақат, истисно тарзида қонуний никоҳда турган эр-хотинларга “учинчи шахснинг иштирокисиз” рухсат этилади. 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

 

Read 9769 times

Янгиликлар

Top