Дунё янгиликлари

Абу Даби: қадимий Қуръон қўлёзмаси кўргазмада

Абу Дабининг Туризм ва маданият идораси бош директори Сайф Саид Гобашнинг хабар беришича, жорий йилнинг 20 сентябридан 2018 йилнинг 19 март кунига қадар “Ҳаж сафари хотиралари” номли кўргазма бўлиб ўтказилади.

Кўргазмада Ҳаж ибодати тарихи билан боғлиқ  180 дан кўп бадиий ва тарихий экспонатлар жой олган. Ушбу кўргазмадаги қадимий ёдорликлар, 15 нафар маҳаллий, халқаро муассаса ва коллекционерлар кўмагида йиғилган.

Кўргазмада кўп йиллар давомида Ҳаж сафарига Амирликдан борган зиёратчилар тарихи фотосуратлар ёрдамида ёритилган. Турли суратлар орқали Амирлик ва бошқа мамлакатлардан Макка ва Мадина шаҳарларига бориш йўллари ва ундаги турли машаққатлар кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, кўргазма доирасида турли кўнгилочар дастур ва илмий семинарлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма экспонатлари орасидан қимматбаҳо Кўк Қуръон варақлари (Ал-Мусҳаф ал-азрақ) ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Кўк Қуръон –  IX аср охири X аср бошларида ёзилган, ноёб Тунис куфий ёзувида ёзилган, вароқлари кўк рангда бўлган Қуръондир. Кўк Қуръонни Туниснинг тарихий Қайрувон туманида топилган. Қўлёзма тилла (хризография)  ва кумуш сиёҳлар ёрдамида, пергамент (сув, ёғни ўзига шиммайдиган қилиб ишланган тери)га ёзилган. Қуръон вароқлари индиго (тўқ кўк) рангга бўялган.      

 

Халқаро алоқалар бўлими

Моҳира Зуфарова

Read 5151 times

Янгиликлар

Top