Дунё янгиликлари

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Мисрнинг етакчи радиолари орқали тарғиб қилинмоқда

Мисрнинг оммабоп  радиоканалларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳият тарғиботига бағишланган эшиттиришлар эфирга узатилмоқда, деб  хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Жумладан,  шу йил август ойида эътиборан ушбу мамлакатнинг «Nogoum FM-100.6» ва «Nile FM-104.2» радиоканалларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишлаган радиороликлар мисрлик тингловчилар эътиборига  ҳавола қилинмоқда. Ушбу  материаллар  бир ой  давомида ушбу  каналлар орқали  узатилади.  

Йигирма сония давом этадиган инглиз ва араб тилларидаги мазкур эшиттиришларда мамлакатимизнинг Зиёрат туризми имкониятлари, ислом оламида машҳур бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий  шаҳарларимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар ўрин олган. Шунингдек, Миср  аҳолиси томонидан қадрланадиган буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Ибн-Сино, Хоразмий,  Замахшарий ва Имом Мотуридий  ҳаётига  оид муҳим далиллар тингловчиларга етказилмоқда.

  Радио эшиттиришлар давомида, мисрликлар Ўзбекистонга сайёҳат қилишга, миллий ўзбек ошхонаси, гўзал табиат манзаралари ва бетакрор шаҳарларимиз архитектурасидан баҳраманд бўлишга  даъват  этиляпти.

Read 605 times

Янгиликлар

Top