Дунё янгиликлари

Латвияда Ислом

Хорижий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Латвияда Ислом дини оммавийлашиб бормоқда. Таҳлилчилар яқин йилларда Латвия ҳам худди Европанинг аксар давлатлари сингари кўплаб мусулмонларнинг ватанига айланишини башорат қилишяпти.

Ҳозирги вақтда Латвияда 12 та исломий ташкилот рўйхатга олинган. Улар Ригадаги “Имон”, “Қуръон”, “Ислом” ташкилотлари ва бошқа шаҳарлардаги “Омина”, “Марзоний”, “Салом”, “Раййон” ҳамда Екабпилс, Рига шаҳри атрофи­даги Видземск ва Земгальск шаҳарчалари­даги мусулмон жамоаларидир.
Латвия университети илоҳиётшунос­лик факультети ўқитувчиси Валдис Те­раудкалис мамлакатда мусулмонлар тез кўпаяётганини эътироф этди. У бунинг ажабланадиган жойи йўқлиги, чунки жамиятда Исломнинг муносиб ўрни борлигини таъкидлади.

– Мамлакатда мусулмонлар сони ор­тиб бормоқда. Бу бир қарашда кўзга яқ­қол ташланмайдиган жараён. Исломга кираётганларнинг кўплари латишлар ва руслардир. Аммо Латвияда ҳам бошқа давлатлардаги каби исломофобия мавжуд ва одамлар кўпчиликка унча таниш бўлмаган диндан қўрқади, – дейди илоҳиётшунос эксперт.

– Ислом ҳақидаги салбий тасаввурлар кўпинча у хусусда етарлича маълумотга эга бўлмаслик оқи­батида ҳосил бўлади. Ҳолбуки, барча дин­да тажовузкорлик қаттиқ қораланади. Ҳар бир дин кенг ёйилиш ёки жамият манфаатини ифода этиш хусусиятига эга.
Исломни қабул этган маҳаллий аҳоли ўртасида олиб борилган сўровлардан аён бў­лишича, Латвия аҳолисидан мусулмон бўлганларнинг кўпчилиги Ислом таълимоти покизаликка алоҳида эътибор қаратга­ни, ибодатларнинг мунтазамлиги ҳамда инсонни ҳар доим ҳушёрликка даъват қилгани учун динимизни танламоқда.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

"Ислом нури" газетасидан

Read 927 times

Янгиликлар

Top