Дунё янгиликлари

Бугунги кунда виртуал мулоқот воситаларида инсонларнинг бошқалар кўришини истамайдиган ҳолатда олинган тасодифий суратлари ва видеолавҳаларни ўзгаларга юбориш, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш авж олди.

Шундай видеолавҳалардан бирида Чили пойтахти Сантьягода гаитилик муҳожир кўп қаватли бинонинг 9-қаватидан тушиб кетган аёлни қутқариб қолгани тасвирланган.

Лавҳада аёлнинг юқори қаватдаги хонадон айвони тўсиғига осилиб тургани акс этган. Аёл бу вазиятга қандай тушиб қолганини маълум эмас. Бироқ пастда одамлар тўпланиб, ушбу ҳолатни тасвирга олишни бошлаган.

Гаитилик Ричард Жозеф автобусдан тушганда аёлнинг осилиб турганига кўзи тушган вау ҳам аввалига телефонни олиб қолганлар каби воқеани суратга ола бошлаган. Бироқ кейин бундай қилиш яхши эмаслигини англаб аёлга қандай қилиб ёрдам бериши мумкинлигини ўйлаган.

Жозеф мушкул ҳолатда қолган аёл қаерга тушиши мумкинлигини чамалаб, ўша ерга қўлларини олдинга чўзганча туриб олган. Аёл юқоридан қулаганда Жозефнинг қўлига келиб тушган. Зарба кучидан уларнинг иккиси ҳам жароҳат олган, бироқ улар тирик қолган. Аёл оғир аҳволда шифохонага етказилган, Жозефнинг эса тиззаси, товони ва қўллари енгил шикастланган.

Ушбу воқеа “биров ўламан деса, биров куламан” деган нақлни эсга солади.

“Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли асарда қайд этилишича, муқаддас ислом динида бировни ҳижолат қилиб, уялтириш ҳаром ҳисобланади. Ушбу лавҳани тарқатганларнинг айримлари эса воқеадан завқланади.

Турли нохуш воқеаларни тезлик билан тасвирга олиб, интернет орқали тарқатиш иштиёқи ёшларни ҳалокатга учраган кишиларга ёрдам бериш фазилатидан маҳрум этаётганга ўхшайди.

@muslimuzportal  | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ


  

 

Read 4860 times

Янгиликлар

Top