Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган халқаро “Z PhotoFes” кўргазмасида дунёнинг 17 давлатидан 56 нафар сураткаш қатнашди, деб хабар беради “Islam today” интернет-нашри.
Фотокўргазмада иштирок этган Индонезиялик Аҳмад Зулқарнайннинг иши ҳамманинг эътиборини тортди. Аҳмад туғма ногирон, қўл-оёғи йўқ. Сураткаш 5 йил давомида бутун Индонезия бўйлаб табиатнинг энг яхши пейзажли жойларни тасвирга олган. У ҳатто 2000 метрдан баланд чўққиларга ҳам чиқиб суратлар олган.
ЎМИ Матбуот хизмати