Дунё янгиликлари

Москва муфтийси муаммолар ҳақида гапирди

Москва шаҳар муфтийси Албир Крганов Россиядаги мадрасаларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги, ҳудудларда имомлар ва мадрасалар етишмаслиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Москва муфтийси Болгар академияси битирувчиларининг ўзи билан мамлакатдаги вазиятни ўнглаб бўлмаслигини, Олий ўқув юртларига бўйсунмайдиган 36 та мадраса борлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Интерфакс-религия” нашри хабар берди. 

Бундан ташқари, муфтий қишлоқларда фаолият юртитаётган имомлар давлат томонидан қўллаб-қувватланишини талаб қилиб чиққан.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 3432 times

Янгиликлар

Top