Дунё янгиликлари

Буюк Британия: “Салом, мен мусулмонман”

Халқаро тадбирда мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Британия пойтахти Лондондаги “Кингс Крос” стадионида исломофобияни бартараф этиш ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилувчи тадбир бошланди. Ушбу ҳафталик тадбир ёш мусулмонлар турли мамлакатлар, жумладан, Германия, Нидерландия, Франция ва Австрия каби давлатларнинг жамоат жойларида ўзаро бир-бирини  тушуниш ва ёрдам беришга йўналтирилган. Ислом жамияти “Милли Горус” гуруҳи хабар беришича, Австралия, Канада ва Европада яшаётган минглаб ёш мусулмонлар ўзларини танитиш учун ҳеч қўрқмасдан кўчага чиқдилар ва “Салом, мен мусулмонман” тадбирини ўтказдилар. “Ушбу тадбир инсонлар билан муомала қилиш, уларни тушуниш ва ҳиссиётларини ўрганишнинг энг табиий ва энг яхши йўли”, деди “Милли Горус” гуруҳи аъзоларидан бири. “Биз мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида ушбу тадбирни тайёрладик”, деди гуруҳ раҳбари Кемал Эргун. “Милли Горус” хабарига кўра, тадбирда Европа бўйлаб 500 дан ортиқ масжид ҳам қатнашади.

 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Read 3253 times

Янгиликлар

Top