Дунё янгиликлари

“Қуръон мўъжизасининг янги адабий тадқиқотлари” анжумани

Иордания ҳошимийлар қироллигидаги Тафилия техника университетининг (ТТУ) араб адабиёти факультети ташаббуси билан “Қуръон мўъжизасининг янги адабий тадқиқотлари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

“Ал-араб ал-явм” хабарига кўра, анжуманни кириш сўзи билан очган ТТУ ректори Муҳаммад Хайр Хуроний: "Университет профессорлари талабалар учун уларни тўғри йўлга бошловчи интеллектуал раҳбарлар ва бошқарувчилар ҳисобланади, Қуръон қиссалари эса уларга ҳаётий сабоқ беради  ҳамда фикр юритишга ундайди”, деган.

Уч кун давом этган  конференцияда “Диалог маданияти”, “Қуръони карим қиссаларида аёл тимсоли”, “Қуръони карим қиссалари хусусияти”, “Қуръони карим қиссаларида рамз”  ва  “Қуръони карим тафсирларида  Қуръон қиссалари”  каби мавзулар ўрганилди.

Ироқ  университети профессори Таҳа Кейси  мазкур форум олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашиш учун яхши имконият бўлганини айтиб, жумлдан, шундай деди: “Иордания университетлари илмий конференциялар ва семинарлар ўтказиш учун кўп ишларни амалга оширмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, конференцияда экспертлар ва олимлар иштирокида диний, ижтимоий ва сиёсий мавзулар бўйича илмий мунозаралар ўтказилди.

 

  Халқаро алоқалар бўлими

Read 2651 times

Янгиликлар

Top