Дунё янгиликлари

Қозоғистон бош муфтийси: масжидни номлашда эътиборли бўлиш лозим

Олмаота шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари идорасининг Президиуми мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинди. Йиғилишда турли масалалар кўриб чиқилган.

Масжидларни номлаш масаласида тўхталганда, уларни номлашда қатъий талабларга риоя қилиш зарурлиги айтилган. Бу ҳақда Қозоғистон бош муфтийси Серикбай ҳожи Ораз ўзининг мажлисда сўзлаган нутқида айтиб ўтган.

"Масжидларни номлашда эътибор қилиш зарур бўлган қоида ва тартиблар мавжуд. Масжидларни номлашда диний раҳнамолар, олимлар, халқ эътиборидаги фуқаролар номларини бериш мақсадга мувофиқдир. Уларнинг халқ манфаати учун қилган меҳнатлари, диний соҳа ривожига қўшган хиссалари ва Ватан ҳимояси учун жон фидо қилганларнинг номларини бериш мумкин. Бу талабларга қатъий риоя қилиш талаб қилинади", деди Қозоғистон бош муфтийси.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2541 times

Янгиликлар

Top