Дунё янгиликлари

Рус  рассоми Қуръони карим оятларини ёғочга ўйиб ёзмоқда

Қуръони  каримдаги 20 та ояти каримани ёғочга ўйиб ёзиш билан қадимги араб  мозаика санъатини қайта тиклаган россиялик рассом қимматбаҳо асарлар яратди.

Халқаро Қуръон ахборот агентлигининг айтишича, Қирғизистонда истиқомат қилувчи 69 ёшли рус рассоми Владимир Горовой қадимий интарсия – ёғоч мозаикаси ёрдамидаги махсус тасвир шакли анъанасининг ягона давомчиси ва ҳозиргача мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримнинг 20 та оят тасвири учун қадимги интарсиялар ясаган.

Горовой кўп йиллар давомида безак санъати, ҳусусан, интарсия билан шуғулланади. У ишлаган расмлар бугунги кунда Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон президентларининг турар-жойларини безаб турибди. Рассомнинг устахонасида ёнғоқ, олхўри, терак, олма, гилос ва қизил дарахт тасвирлари мавжуд. Рассомнинг севимли мавзуларига табиат манзаралари, натюрмортлар, афсонавий ва ғайритабиий асарлар киради.

Қадимги интрасия анъанаси – ёғоч мозаикаси ёрдамидаги тасвирнинг махсус шакли саналиб,  ушбу санъатнинг тарихи уч минг йилдан ортиқдир.

 

 ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими

         

Read 2373 times

Янгиликлар

Top