muslim.uz

muslim.uz

الأربعاء, 14 حزيران/يونيو 2017 00:00

Насафийлар юртида Рамазон шукуҳи

Қарши шаҳридаги "Кўк гумбаз" жоме масжиди

Тирсакли вал – бурилишли ҳаракатни тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишга айлантирадиган қурилма. Уни мусулмон олими ал-Жазарий (al-Jazari) ихтиро қилган. Дастлаб ирригацияда қўлланилган ушбу ихтиро  механиканинг энг муҳим ихтироларидан ҳисобланиб ҳозирги вақтда ҳам замонавий машиналарнинг асосий қисми ҳисобланади. Инженернинг китобидан унинг буни ихтиро қилгани, вентил ва клапанларни такомиллаштиргани, биринчи механик соатни ривожлантиргани аён бўлади.  Ал-Жазарийни роботехниканинг отаси деб аташ мумкин.  Кодлаштирилган қулф ҳам айнан унинг ихтиросидир.

الأربعاء, 14 حزيران/يونيو 2017 00:00

“Эрон-Малайзия” Қуръони карим фестивали

Шу йилнинг 14-23 июнь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Малайзиядаги “Яйсан Русту” Қуръони карим муассасаси ва Малайзиядаги Ислом санъати музейи билан Эрон Ислом Республикасининг Малайзиядаги маданият маркази ҳамкорлигида “Эрон - Малайзия” Қуръони карим фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестиваль доирасида бир қатор тадбирлар, жумладан “Ислом оламидаги араб хатини ўрганиш: қадимда, ҳозирда ва келажакда” шиори остида эронлик ва малайзиялик маърузачилар иштирокида илмий симпозиум ўтказиш, шунингдек, Қуръони каримдаги оятлардан икки давлатдаги моҳир хаттотлар томонидан намуналар ёзиш, унда “Ёсин” сурасини тилла суви билан безатиб ёзиш тадбирларини ташкиллаштириш режалаштирилган. 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

 Илёс Аҳмедов тайёрлади.

الأربعاء, 14 حزيران/يونيو 2017 00:00

Рамазонда ибодатларга бепарво бўлманг!

Шариатда ибодатларнинг турлари жуда кўп бўлиб, улардан энг улуғлари: поклик ибодати — таҳорат, ғусл; баданий ибодат — намоз; руҳий ибодат — рўза; молиявий ибодат — закот; баданий-молий ибодат — умра, ҳаж ҳисобланади.

Мазкур ибодатлар силсиласини ойлар султони Рамазон кунларида бажарилса, ажру савоблар бир неча барорбарига кўпайтириб берилади.    Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: “Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади”, деб айтганлар.

Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳи: “Рўзанинг шундоқ ҳам бошқа амалларга нисбатан ажри бир неча баробар кўп бўлгач, Рамазоннинг рўзаси ҳам бошқа рўзаларга нисбатан бир неча барорбар устун бўлади. Бу унинг вақтининг шарофати ва у Аллоҳ фарз қилган рўза бўланлиги ҳамда У Зот бу рўзани Ислом барпо қилинган аркон – устунларнинг бири қилгани эътиборидандир”, - дедилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади, дуолари ижобат ва гуноҳи кечирилгандир”.

Демак, Рамазони шариф мукаррам ой. Ундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Чунки Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ривоятларининг бирида

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда бошқа ойлардагидан кўра кўпроқ (ибодатга) жидду жаҳд қилар эдилар”, деб айтганлар.

Қалбларга жило берадиган Қуръони карим тиловати ҳам муборак Рамазон ойига хосланади. Сабаби Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло инсониятга ўзининг муқаддас Китобини Рамазони шарифда нозил қилган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марҳамат қилади:

“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (185-оят).

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рўза ва Қуръон бандага шафоатчилик қилади. Рўза: “Ё Раббим! Мен буни кундузлари емоқ ва шаҳватдан тўсганман, унинг ҳақидаги шафоатимни қабул қил”, дейди. Қуръон: “Ё Раббим! Мен уни кечалари уйқудан тўсганман, унинг ҳақидаги шафоатимни қабул қил”, дейди. Шунда икковининг ҳам шафоати қабул қилинади”.

Маълумки, шариатда ваъда қилинган савоблар эркагу аёлга тенг баробардир. Шу боис, бу ойда аёллар ҳам кўплаб ажру мукофотларга эришиб қолишларида турмуш ўртоқлари, фарзандлари ҳамда оила аъзолари яқиндан кўмак берсалар нур устига аъло нурдир. Негаки, опа-сингилларимиз саҳарлик ва ифторлик дастурхонимиз учун куйиб-пишадилар, рўзадор ҳолатларида кундалик рўзғор ишлари билан банд бўладилар, фарзанд тарбияси билан шуғулланадилар, оила аъзолари хизматига шай турадилар. Албатта, бу ишлар орқали савобга эга бўладилар. Лекин, кундалик вазифалар билан аёлларимиз ифторликдан сўнг толиқадилар, натижада нафл ибодатлари ва Қуръон тиловатига вақт ажрата олмай қоладилар. Мислсиз ажрлар ваъда қилинган ойда кўпроқ ўз ибодатлари учун ҳам эътибор қаратишса ва бунда оила аъзолари яқиндан кўмак берса рамазон ойи бунданда шукуҳли ўтади.  

Шу билан бир қаторда опа-сингилларимиз ҳам ўзлари рамазон ойида ибодатларига бепарво бўлишмасин, турли сериаллар ва бекорчи суҳбатлар билан ғанимат вақтларини бой бермасинлар. Аксинча, қазо ва нафл намозларини адо этиб, кўпроқ Аллоҳнинг зикрида бўлсинлар, истиғфор тавбаларни кўпроқ айтсинлар. Мўътадил ва толиқмайдиган ҳолатда оила хизматига ярасинлар.

Сўз сўнгида шуни айтамизки, ушбу фазилатли рамазон кунларда кундалик юмушлар, тирикчилик ишларини бироз енгиллатиб, кўпроқ ибодатларни ихлос билан қилиб олишга эътиборли бўлиш зарурдир. Чунки Рамазон мағфират ойи ҳамдир. Абу Ҳурайрадан қилган ривоятда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деган эканлар: “Кимки Рамазон рўзасини иймону ихлос билан тутса, ўтган жами гуноҳлари мағфират қилинади”. Имом Аҳмад ва сунан соҳиблари (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва ибн Можа)

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом

билим юрти мударрисаси Н. Ғофурова

 

الأربعاء, 14 حزيران/يونيو 2017 00:00

Муоз ибн Жабал

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  асҳоблари пайғамбарлардан кейин ер юзида қадам босган энг улуғ зотлардир.  Улар муқаддас динимизга амал қилиб тарқатувчи, уни қўллаб-қувватловчи ёрдамчилар эдилар. (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин).

Қалбида иймони, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати бор кишилар албатта саҳобаи киромларни яхши кўради, уларга муҳаббат қилади.

Саҳобаи киромларнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қанчалар вафодор, нақадар садоқатли эканини, ўзлари, фарзандлари ҳатто ота-оналаридан устун қўйганини биргина Ул Зотнинг бир оғиз сўзларига “ота-онам сизга фидо бўлсин”, “жоним сизга фидо бўлсин” деб муҳаббат ва латофат ила жавоб берганликлари кўрсатиб беради.

Уламоларимиздан бири Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида нозил қилган

…اللَّهُ أَعْلَمُ حَيْثُ يَجْعَلُ رِسَالَتَهُ…

“…Аллоҳ пайғамбарликни қаерга қўйиш (раво кўриш)ни яхши билувчидир…” (Анъом сураси 124-оят) ояти борасида шундай дейди:

“Аллоҳ таоло саҳобаи киромларни шу қадар улуғ бир фазл,  буюк шараф эгаси қилганки, бу фазлу шарафга ҳеч бир кимса ета олмайди. Чунки, Аллоҳ таоло Ўз динини Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ила мукаммал бўлиши ва қиёматгача давом этишини ирода қилган. Ана шу инсонларнинг энг яхшиси, кўнгилларнинг энг маҳбуби бўлган Зотга эса саҳобаи киромларни дўст, суҳбатдош, сафдош, ҳимоячи  қилиб танлаб олди. У Зотнинт меросхўри, шариатининг давомчилари ва тарқатувчилари қилиб сайлади. Бу – энг олий фазл, мана шу Бани Исроил пайғамбарлари орзу қилган шарафдир”.

Хазраж қабиласининг раиси Саъд ибн Муоз (разияллоҳу анҳу)нинг таклифи билан бутун хазражликлар мусулмон бўлишди. Улар орасида Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳу) ҳам бор эди. Мўминлик тожини ўн саккиз ёшида кийган бу йигит Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўриш учун Мадинадан Маккага келди. Иккинчи Ақоба байъатида, кейинчалик эса барча юришларда иштирок этди.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг йўлчи юлдуз мисоли дўстларидан бири, ансорларнинг пешқадамларидан Муоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс эди. Куняси: Абу Абдурраҳмон. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келганлари ҳамон у зот (алайҳиссалом)дан ажралмади. Қуръони каримдан сабоқ олди, ислом шариатини ўрганиб, ҳатто Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган олти саҳобанинг бири бўлди. Бу ҳақда Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни мазкур тўрт киши – Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Ҳузайфанинг мавлоси Солимдан ўрганинг”, дея марҳамат қилганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал).

Асҳоби киром орасида бу саҳобий келишган қад-қоматли одамгина эмас, балки юмшоқ феълли, ҳаёли ва жўмард киши сифатида ҳам танилганди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) уни жуда яхши кўрар ва буни ўзига ҳам айтиб турардилар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Муоз, Аллоҳга қасам, мен сени жуда яхши кўраман. Шунинг учун сен ҳар бир намоз сўнгида: “Ё Аллоҳ, зикринг, шукринг ва Сенга гўзал ибодат қилишимда менга кўмак бер”, деб дуо қилишни унутма”, деганлар.Уни муҳожирлардан Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) билан биродар тутинтирганлар.

Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳу) ҳаёт кечиришда зуҳду тақвога катта аҳамият берарди. Кечалари намоз сўнгида: “Ё Аллоҳ, ҳозир кўзлар уйқуда, кўкда юлдузлар порлаб турибди. Сен эса доимо барҳаётсан ва ҳар лаҳза махлуқларингни кузатиб турасан... Раббим, менга дунё ва охиратда ҳидоят насиб эт! Шубҳасиз, Сен ваъдангга хилоф қилмайсан”, деб дуо қиларди (Ибн Асир).

Ҳазрат Муоз (разияллоҳу анҳу) Ибн Аббос, Ибн Умар ва бошқалардан ривоят қилган ҳадислари 157 тани ташкил этади. Бу зот айни пайтда фақиҳ саҳобалардан бўлиб, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаёт пайтларидаёқ фатво бера бошлаган эди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу хусусда: “Умматим орасида ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладиган киши Муоз ибн Жабалдир!” деганлар (“Тажриди сариҳ”).

Шунингдек, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муоз ибн Жабални кишиларга исломни ўргатиш, Қуръондан таълим бериш ва ёд олдириш учун Яманга юборганлар. Жўнаб кетаётганида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) билан ўрталарида кечган мазкур суҳбатни ҳазрат Муоз (разияллоҳу анҳу) кейинчалик энг эзгу хотира сифатида сўзлаб берган: “Аллоҳнинг Расули ўшанда мендан сўрадилар: “Эй Муоз, (сендан бир масала сўралганда) нима билан ҳукм қиласан?” Мен: “Аллоҳнинг китоби билан”, дедим. “Агар ундан (жавобни) топа олмасанг-чи?” сўрадилар яна. “Расулуллоҳнинг суннатлари билан”, деб жавоб қилдим. “Ундан ҳам топа олмасанг-чи?” яна савол бердилар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам). “У ҳолда ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан”, дедим. Шунда у зот (алайҳиссалом):Пайғамбари рози бўлган нарсада муваффақиятли қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дедилар” (Ибн Саъд).

Яманга жўнаб кетаётган Муоз ибн Жабал билан Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу муборак сўзларни айтиб видолашдилар: “Эй Муоз, балки бу сўнгги учрашувимиз бўлар. Аллоҳ сенга ҳидоят насиб этсин, олдингдан ва ортингдан, ўнгингдан ва сўлингдан, остингдан ва устингдан келадиган ҳар турли бало-офатлардан сақласин. Сендан инсонлар ва жинларнинг ёмонликларини нари қилсин. Эй Муоз, балки масжидимни ва қабримни зиёрат қиларсан”. Бу сўзларни Муоз юрак-бағри ўртаниб эшитди ва қайғудан йиғлаб-йиғлаб, ҳасрат билан йўлга чиқди.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айтганлари бўлди. Муоз ибн Жабал (разияллоҳу анҳу) Ямандан Абу Бакр (разияллоҳу анҳу)нинг мўминларга раҳбарлиги вақтида қайтди. Қолган умрини Шомда ўтказди ва Иорданияда тоун касалига чалиниб, жуда эрта – ўттиз саккиз ёшида вафот этди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

 

Сафватулло Қаюмов,

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом

 билим юрти ўқитувчиси

Янгиликлар

Top