www.muslimuz

www.muslimuz

الجمعة, 12 تموز/يوليو 2019 00:00

ИНСОН МУКАРРАМДИР

Қуйида инсоннинг бошқа жонзотлардан устун туришига далолат қиладиган маълумотлар келтирилади:

Инсон – либос киядиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотлар кийимсиз юради.

Инсон – қуруқликда юриш учун уловга (машина ясаб, унга) мина оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот уловга минмайди.

Инсон – денгиз, уммонда юриш учун кема ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот кема ясай олмайди.

Инсон – ҳавода учиш учун самолёт ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот самолёт ясай олмайди.

Инсон – космосга чиқиш учун фазо кемаси ясай оладиган ягона жонзотдир. Бошқа бирорта жонзот космик кема ясай олмайди.

Инсон – гапира оладиган, тил ўргана оладиган, ўша тил орқали бошқалар билан гаплашиб, фикрини баён эта оладиган ягона жонзотдир.

Инсон – ёзишни ўрганиб, фикрини қоғозга тушира оладиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотлар қалам ушлашни, ёзишни билмайди.

Инсон — Қуръон ўргатилган жонзотдир.

Инсон — Дин деган омонатни зиммасига олган жонзотдир.

Инсон — энг гўзал суратда яратилган жонзотдир.

Инсон — пок нарсалар ризқ қилиб берилган жонзотдир.

Инсон — Аллоҳ таолонинг Ер юзидаги ўринбосаридир.

Аллоҳ таоло Ўзининг элчилари - расул ва набийларни инсонлардан танлаб олди.

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобларини инсонларга нозил қилди.

Аллоҳ таоло инсонга «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз» деган. Роббимиз бошқа бирорта жонзотга бу гапни айтмаган.

Аллоҳ таоло барча жонзотлар ва каттаю кичик нарсаларни инсоннинг хизматига бўйсундириб қўйган.

 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!

*****

Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.

Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.

Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.

“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”

*****

Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:

  1. Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
  2. Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
  3. Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».

«Сияру аъламин нубала» китобидан

*****

Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!

Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!

*****

Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!

*****

Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.

*****

Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.

Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

*****

Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.

*****

Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

*****

Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.

Маҳмуд Дарвеш

*****

Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.

«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*****

Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.

*****

Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.

(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

الجمعة, 12 تموز/يوليو 2019 00:00

1400 нафар ингушетиялик Ҳажга боради

2019 йилги Ҳаж мавсуми учун Ингушетия Республикаси аҳолиси сонидан келиб чиқиб 1400 нафар зиёратчи учун квоталанган ўрин ажратилган эди. Ушбу ўринлар тўлиқ қоплангани сабабли жорий йилги Ҳаж зиёратига 1400 нафар ингушетияликлар бориши маълум қилинган.

Ҳаж масалалари билан шуғулланувчи "Иман Тур" компанияси бош директори Ахмед Теркакиевнинг айтишича, зиёратчилар гуруҳи, тиббиёт ходимлари гуруҳлари аллақачон шакллантирилган. Зиёратчилар жорий йилнинг 30 июлидан 2 августига қадар бир нечта авиарейс орқали Саудия Арабистонига юборилади.

Зиёратчилар учун ўқув-семинарлари, танишув дарслари ташкил этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди. Бу ҳақда xadicha.uz сайти хабар беради.

Маълум қилинишича, имтиҳонлар бўйича консультациялар 2019 йил 11 июль куни cоат 9.00 дан 12.00 гача ушбу билим юртида ўтказилган.
Кириш имтиҳони 2019 йилнинг 13 июль куни соат 7:00 да «ЁШЛИК СПОРТ МАЖМУАСИ»да бўлиб ўтади.
Эслатма: Абитуриентлар имтиҳонга паспорт ва қабул гувоҳномасини олиб келиши шарт.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Иорданиялик улуғ ёшли Абу Закариё исмли киши қарийб 50 йилдан буён ҳаётини Каломуллоҳга хизмат қилиш билан ўтказмоқда. Сўнгги йилларда Абу Закариё мамлакатдан йиғиб келинган эскирган, йиртилган Қуръони каримларни қайта таъмирлаб, қўшни давлатдаги бева-бечора фуқароларга бепул тарқатиб келмоқда. Ислом.уз нашрининг хабарига кўра, ўтган йили 500 та ана шундай таъмирдан чиқарилган Қуръони каримни Угандага юборган.

Маълум бўлишича, бу йил 2000 та Мусҳафи шарифни Африка қитъасидаги бошқа мамлакатларга юборишга тайёрламоқда. Қиладиган иши фақат қоғоз чиқиндиларни жамлаш бўлган Абу Закариё олдинги пайтлардан фарқли ўлароқ, ҳозирги кунларга келиб одамлар орасида Қуръони карим ёзилган саҳифалар, тафсир ва диний китобларнинг нусхалари, умуман Аллоҳ номи ёзилган қоғозларга нисбатан ҳурмат-эҳтиромнинг жуда ҳам пасайиб кетганини афсус билан тилга олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top