www.muslimuz

www.muslimuz

Шу йил 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди. Унда имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилди. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши деб баҳоланди. Шунингдек, А.Баҳромов араб тили ўқув курсларида дарс бериши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини белгиланган тартибда хабардор этмагани ҳам алоҳида қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамиятда ўзини тутиши, одамлар билан муносабатда намуна кўрсатиши, имомлик мақомига муносиб бўлиши борасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган норматив ҳужжатларда ҳам имом-хатиб тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилиши ва меҳнат мажбуриятларига риоя этиши қатъий белгилаб қўйилган эди.

Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди.

 Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди. Шунингдек, бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди.

Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бораётганини маълум қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

الإثنين, 30 كانون2/يناير 2023 00:00

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари доктори Саидмухтор Оқиловнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум олимни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

“Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг”.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги ҳаж ва умра  зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида танлов эълон қилади.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 

  1. Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси;
  2. Тижорат банклардан К-2 маълумотнома;
  3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари;
  4. Тижорат таклифи;
  5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома;
  6. Боғланиш маълумотлари;
  7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Маҳсулотларга қўйилган талаблар

 

Эркаклар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.

 

Аёллар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58. Тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.

                                                                             

Сумка

Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.   

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2022 йил 10 ноябрь кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.

 

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.

 

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

 Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.

Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

السبت, 29 تشرين1/أكتوير 2022 00:00

Мухтасарул виқоя шарҳи: 1-дарс. Муқаддима

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

1-дарс. Муқаддима

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

? Youtube орқали кўриш

https://www.instagram.com/muslimuzportali/?hl=ru

Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

? (https://www.tiktok.com/@fatvouz)
Улашинг: @diniysavollar

Янгиликлар

Top