Янгиликлар

28 июнь кунидаги хатмоналар

Ҳурматли порталимиз мухлислари, Яратганга шукрки, Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик сабабли муборак Рамазон ойи ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда. Айниқса, кундузлари соим бўлиб Аллоҳга муқарраб бўлган инсонлар, тунлари таровиҳ намозларида ҳам иштирок этиб Аллоҳнинг каломига соме бўлишмоқда. Дуолар мустажоб бўладиган ғанимат дамларда Юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига хайрли дуолар қилишмоқда.

Сиз азизларга 28 июнь куни пойтахтимизнинг қуйидаги масжидларида Қуръон хатмоналари якунига етишини маълум қиламиз:

  1. “Аҳмаджон қори” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Олимпия мавзеси, Мухбир кўчаси 15-уй.) Масжид имом-хатиби - Эргашев Муҳаммадий . Қорилар: Эргашев Муҳаммадий, Рўзиев Жахонгир.
  2. “Мунаввар қори” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй.) Масжид имом-хатиби - Рустамов Собиржон. Қори: Сайдалиев Муҳаммад Ҳожимирзо.

Шукуҳли ва дуолар ижобат бўладиган хатмона кечасида Аллоҳ таолодан Рамазон ойи  Юртимиз учун барокатли ва хайрли бўлишини, Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилайлик. Зеро, бу ойда қилинган дуо мустажобдир.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги

Read 5469 times

Янгиликлар

Top