Бангладешнинг бутпарастлар ибодатхоналарининг роҳиблари Мьянмардаги биродарларидан фарқли ўлароқ Ислом динига эътиқод қилувчиларга нисбатан нафрат эмас дўстлик туйғусини билдирдилар.
Рамазон ойининг ҳар куни бутпарастлар ибодатхонаси олдида мусулмонларга ифторлик тарқатилди.
Ушбу ташаббус Осиё мамлакатларидаги мусулмонлар ва бутпарастлар ўртасидаги ноёб инсонийлик муносабатлари намунасидир.
Чўққини забт этан шайх
Қатарнинг подшоҳлик оиласи вакили Шайх Муҳаммад ат-Тани 7 та турли қитъада жойлашган 7 та чўққини забт этди.
Ат-Тани аввалига баландлиги 5895 метр бўлган Килиманжаро тоғини 2010 йили забт этган. У шунингдек, Эверест тоғи, Анддаги Аконкагуани, Аляскадаги Деналини, Антарктидадаги Эльбрус, Массив Винсонни ва Австралия Алп тизмаларидаги Косцюшко тоғ чўққиларига чиққан.
Халқаро алоқалар бўлими