Янгиликлар

Байтул ҳикма тикланадими?

Мусулмон мамлакатлари илмий изланишлар ва тадқиқотлар учун бошқа ривожланган мамлакатларга нисбатан беш баробар камроқ сармоя ажратади, деб ҳисоблайди назарий физика бўйича Суррея университети профессори Жим Ал-Халили. Америка ва Оврупа мамлакатлари бу масалага жиддийроқ ёндошиши ва давлат бюджетининг 0,5 фоизини соҳа ривожи учун сарфлашини таъкидлади. Бу айниқса, аниқ фанлар ва замонавий технологик жараёнларга тегишли эканини айтди. Ислом дунёси доимо замон билан ҳамоҳанг ва ҳамнафас бўлиши кераклигини қайд этди. Зеро, тарихда Ислом маданиятини намоён этган ота-боболаримиз фалакиёт, тиббиёт ва математика соҳаларида етакчи бўлишганини эслатиб ўтди. Ташаббусни қайта қўлга олиш учун барча мусулмонлар, хусусан, Форс Кўрфази вакиллари бир ёқадан бош чиқариши мақсадга мувофиқ эканини изҳор этди. Олдингидек, байтул ҳикма донолар уйи ва олимлар қароргоҳларини тиклаш айни муддао экани ҳақида фикр билдирди.

 

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.

Read 4923 times

Янгиликлар

Top