Янгиликлар

ЮНИСЕФ мурожаати

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ – Болалар жамғармасининг маълум қилишича, Халқаро ҳамжамият ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари қашшоқ мамлакатларда истиқомат қилувчи болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилишга жиддий эътибор беришмаса, 2030 йилга бориб 69 млн нафар бола очлик, қашшоқлик ва саломатлик билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Жамғарма мутахассисларининг таъкидлашича, агар вазият шу тарзда давом этадиган бўлса, Ҳиндистонда 17 фоиз, Нигерияда 15 фоиз, Покистонда 8 фоиз, Конго Демократик Республикасида 7 фоиз ва Ангола Республикасида 5 фоизга болалар ўлими сони ортиши кузатилади. Бу мамлакатларда туғруқ ҳолати билан боғлиқ жараён ва зотилжам(пневмония) болалар ўлимига асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

ЮНИСЕФ томонидан берилган маълумотга кўра, ҳозирда 167 миллион нафар бола қашшоқликда ҳаёт кечирмоқда. 750 миллион нафар балоғат ёшига етмаган қизлар турмушга чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда болалар ўлими билан боғлиқ энг юқори кўрсатгич, Ангола республикасида кузатилган. Ушбу мамлакатда 1000 нафар боладан 157 таси 5 ёшга етмасдан ҳаётдан кўз юмган. 

Илҳом МАЪРУПОВ таржимаси

Read 5664 times

Янгиликлар

Top