Янгиликлар

“Ўргимчак тўри”даги тузоқларга илинмаслик борасида Москва конференцияси

Жорий йилнинг 14 июль куни Москва шаҳрида “Интернет орқали фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳларнинг фаолиятини чеклаш борасида амалий чора-тадбирлар” номли конференция бўлиб ўтди.

Унда Москва бош муфтийси Альбир Крганов ўз маърузаси билан иштирок этди. У, ўз нутқида интернетда фолият олиб бораётган бузғунчи гуруҳлар ва уларнинг фаолиятлари ҳақида тўхталар экан, бу каби таҳдидларни маънавий таҳдидлар сифатида баҳолади. Ҳамда улар ёшларни қандай йўллар ва усуллар билан ўз тузоғига илинтираётгани ҳақида алоҳида тўхталди.

Шунингдек,  муфтий суҳбат давомида: “Бизнинг душманларимиз жуда моҳир, ақлли ва бой бўлиб, улар фаолият услубларини ва йўналишларини доимий равишта, тез-тез ўзгартириб турадилар. Уларнинг асосий қуроли – исломда дақиқлик билан ёндашиладиган атамалар ва белгилардан усталик билан фойдаланишдир”, деб таъкидлаб ўтди.

Конференция якунида, муфтий Альбир Крганов терроризмга қарши курашда фаоллик кўрсатаётган диний соҳа ходимлари ва ёшларни тўғри йўлдан адаштиришга уринаётган ҳар қандай кучларга қарши фаолият олиб бораётган барча мутасадди ташкилот фаолларига миннатдорчилик билдирди.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

Read 5251 times

Янгиликлар

Top