Халқимизга ислом динининг асл моҳиятини етказиб бериш, бузғунчи оқимлар ва ёвуз кучларга қарши маърифат билан курашиш, соф ақидамизни турли туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш борасида етук диний мутахассислар, жумладан, имом-хатибларнинг ўрни беқиёсдир.
Маълумки, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имомлари ўртасида истиқлол йилларида юрт тинчлигига, халқ фаровонлиги ва дин равнақига катта ҳисса қўшаётган иқтидорли, илғор, ташаббускор, ўз фикрини теран тушунтириб бериш қобилиятига эга бўлган ҳар томонлама фаол имом-хатибларни аниқлаш ва уларни кенг жамоатчиликка маълум қилиш мақсадида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.
Шу муносабат билан жорий йил июль ойининг сўнги кунларида Андижон, Навоиий ва Хоразм вилоятлари имом-хатиблари ўртасида “Йил имоми – 2016” кўрик танловининг иккинчи, вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туманлар ва шаҳар ҳудудий I босқичида ғолиб бўлган иқтидорли имом-хатиблар қатнашди.
Ҳакамлар ҳайъати баҳоларига кўра, биринчи ўринга сазовор бўлган иштирокчилар Республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Ғолиблар ва иштирокчиларга вилоят вакилликларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
ЎМИ Масжидлар бўлими