Янгиликлар

Спорт илҳом манбаи

АҚШ тиббиёт олимларининг маълум қилишича, спорт билан шуғулланиш нафақат инсон соғлиғи ва ташқи кўринишига, балки унинг ижодий қобилияти ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатар экан.

Нью–Йорк университети тадқиқотчилари фикрига кўра, спорт мия фаолиятини, хоссатан, ижодий жараённи фаоллаштиради. Мутахассислар илҳоми келмаётган ижод аҳлига жисмоний тарбия билан шуғулланиш фойдадан холи бўлмаслигини таъкидлашди.

Шунингдек, тадқиқотчилардан бирининг айтишича, жисмоний машқлар бош мияда янги ҳужайралар шаклланиш жараёнига таъсир қилади, бундан ташқари нейронлар ўртасидаги алоқа сонини оширади. Хуллас, спорт мушакларни чиниқтиргани каби мияни ҳам мастаҳкамлайди. Шунингдек, жисмоний фаоллик юқорида санаб ўтилган фойдалардан ташқари стрессни ҳам камайтиради.

Халқаро алоқалар бўлими

Read 4340 times

Янгиликлар

Top