Янгиликлар

Имом-хатиблар иштирокидаги ўқув машғулотлари

Бугунги кунда аҳолини дин ниқоби остидаги экстремизм ва терроризм таҳдидларидан огоҳ этиш, интернетдаги ёшлар онгига таъсир этувчи турли бузғунчи маънавий ва мафкуравий ғоялар, “оммавий маданият”нинг турли таъсирларидан муҳофаза қилишда имом-хатиблар томонидан тарғибот ишларини олиб боришдаги самарадорликни ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Имомларнинг дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билим ва тасаввурларини янада кенгайтириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар” режаси ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 7-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги тизимидаги масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари учун икки кунлик ўқув машғулотлари ташкил этилди. Ўқув машғулотлари Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида маъруза, давра суҳбати, мулоқот ва амалий машғулот шаклида бўлиб ўтди. Шунингдек, ўқув машғулотлари интерактив услублардан фойдаланган ҳолда тақдимотлар ёрдамида олиб борилди.

Ушбу ўқув машғулотларини юқори савияда ўтказиш мақсадида маърузага Урганч давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон мусулмонлари вилоят вакиллиги, Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртининг мударрислари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармасининг амалиётчи мутахассислари жалб қилинди. Шунингдек, ўқув семинар иштирокчилари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллигининг биноси ва бўлимларидаги иш жараёнлари билан танишдилар.

Ўқув машғулотлари якунида юртимизда диний-маънавий соҳада амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар юзасидан диний соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

ЎМИ Масжидлар бўлими

Read 4302 times

Янгиликлар

Top