Янгиликлар

Арафот ва Жамаротни боғловчи янги туннел

Жорий йилнинг 16 ноябрь чоршанба куни Саудия арабистонининг Жидда шаҳрида Макка шаҳри амири, шаҳзода Холид ал Файсал раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Макка шаҳрини ривожлантириш бошқармаси  томонидан тақдим этилган йирик лойиҳа муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳага кўра, Муздалифа водийси орқали ўтиб Арафот майдони билан Жамаротни, шунингдек, Жамарот майдони билан Масжидул ҳарамни боғловчи янги туннел барпо қилинади.

Ушбу лойиҳа Макка шаҳри амири, шаҳзода Холид ал Файсал томонидан юқори баҳоланди. Шаҳзода янги лойиҳани тасдиқлатиш ва бажарилиш муддати бўйича кўрсатма олиш учун Саудия арабистони қироли Салмон бин Абдулазизга тақдим этишини маълум қилди.

Шунингдек, учрашувда Мино водийсида янги турар жой бинолари қуриш ишлари ҳам муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Мино водийси ҳудудида 12 минг зиёратчини қабул қила оладиган 6 та турар жой биноси мавжуд. Улар сонини кўпайтириш борасида ҳам лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Йиғилиш якунида Макка шаҳрини янада ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш, минтақа ривожига доир янги лойиҳаларга фаол иштирок этаётган хусусий сектор вакилларини рағбатлантириш форуми ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

 

Read 4123 times

Янгиликлар

Top