Янгиликлар

Мусулмон спортчи АҚШнинг олий мукофоти соҳиби бўлди

Куни кеча Оқ уйда Барак Обама иштирокида охирги марта “Президент озодлик медали”ни топширишга бағишланган тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда машҳур хонандалар, спортчилар, олим ва турли соҳа вакиллари тақдирландилар. Улар орасида америкалик машҳур мусулмон баскетболчи Карим Абдулжаббор энг олий фуқаролик мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, ушбу маросимда, актёрлар Том Хэнкс, Роберт Редфорд, Роберт Де Ниро, баскетболчи Майкл Джордан, шунингдек, Билл ва Мелинда Гейтслар ҳам тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз, Карим Абдулжаббор 1947 йилда Нью-Йорк шаҳрида таваллуд топган. 1971 йилда Исломни қабул қилган.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

Read 3531 times

Янгиликлар

Top