Янгиликлар

Қалбларга меҳр улашилди

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу сана муносабати билан эзгу ишлар яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.

Эзгу ва хайрли ишларнинг бош тарғиботчиси бўлган имом-хатибларимиз кишиларни ана шундай амалларга чорлаш билан бирга ўзлари ҳам аждодлар изидан бориб, шу каби савобли хайрияларда бош-қош бўлган ҳолда ибрат кўрсатиб келганлар.

Жорий йилда ҳам “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликлари, масжид имом-хатиблари томонидан бир қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Фарғона вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон тумани “Қудаш – ногирон аёллар интернати”га, Фарғона шаҳар “Ёрмазор” ва “Шаршара” маҳаллаларида яшовчи меҳрга муҳтож оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда қишки кийим-кечаклар хайрия сифатида улашилди.

Бу каби хайриялар Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди, Қўштепа тумани “Исмоил Бухорий” масжиди, Марғилон шаҳар “Хонақоҳ” масжиди ходимлари ва ташаббускорлари томонидан ҳам амалга оширилди.

 

Музаффар Жабборов,

ЎМИ Масжидлар бўлими мутахассиси

 

Read 5032 times

Янгиликлар

Top