Янгиликлар

«Ёнғин – тилсиз ёв»

2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар республика миқёсида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 декабрь куни Нукус шаҳар “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида “Ёнғин хавфсизлиги” ойлигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда билим юрти маъмурияти, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси  Нукус шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори сержант М. Утемуратов, А. Төлегенов, “Нукусшаҳаргаз” филиали техника хавфсизлиги инженери Н. Кожалаков, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, сержант Е. Жузбаев, билим юрти хўжалик ишлари бўлими А. Якупов ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад заҳарланишдан огоҳ бўлиш, заҳарланишга олиб келувчи омиллар, унинг аломатлари инсон танасига қай тарзда тасир этиши, заҳарланиш бўлган чоғда умумий қоидаларга амал қилиш, қишки иситиш печлари ва газ тармоқларидан унумли, самарали фойдаланиш йўллари ва юқоридаги ҳолатлар содир бўлганда зудлик билан фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар беришдан иборат.

Ушбу тадбир корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборли бўлишга, тураржойларда ёнғин содир бўлишини олдини олиш борасидаги кенг қамровли профилактик ишларни олиб боришга ундайди.

  

А. ЕРЕЖЕПОВ,

 билим юрти Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича мудир муовини

Read 4430 times

Янгиликлар

Top