Янгиликлар

Мадрасада очиқ дарс

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги ҳамда  билим юртида декабрь ойи “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” саводхонлик ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2016 йил 16 декабрь куни  “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзуида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Очиқ дарсда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ф.Сувонов, билим юрти мударрислари ва талабалар иштирок этдилар. Дарсни маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир муовини А.Ғаниев ўтиб берди. Дарс аввалида ҳуқуқшунос олимлардан ҳисобланган Акмал Саидов иштирокидаги видеофилм намойиш этилди. Дарснинг асосий қисмида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиниш лойиҳаси ва унинг босқичлари  ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, Асосий Қонунимизнинг олдингилардан ва бошқа давлатларнинг Конституцияларидан ажралиб турадиган ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг конституциявий асослари, Конституциянинг Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинлари ва бурчлари бўлимларига алоҳида урғу берилди. Дарс ўтиш давомида ўқитувчи илғор педтехнологиялардан самарали фойдалана олди. Слайдлар, кўргазмали қуроллардан фойдаланиб дарс мазмунини бойитди. Мавзу юзасидан тайёрланган баннер, буклетлардан самарали фойдаланди. Дарсни мустаҳкамлаш қисмида талабалар икки гуруҳга бўлиниб, 1-гуруҳ “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари”, 2-гуруҳ “Фуқароларнинг конституциявий бурчлари” бобларини ижодий ёндошиб, деворий газеталарда ифодалаб бердилар. Дарс қизиқарли ва сермазмун ташкил этилди. Дарс якунида ташриф буюрган меҳмонлар ва билим юрти мударрислари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

М.ЭРКАЕВ,

 “Кўкалдош” ўрта  махсус

                                                                              ислом билим юрти мудир муовини

Read 4563 times

Янгиликлар

Top