Янгиликлар

Саҳрои кабирда қор ёғди

Саҳрои кабирда охирги 37 йил ичида илк маротаба қор ёғди. Жазоирнинг Айн-Сефра номли кичик шаҳарчасида кун давомида қор ёғди. Шаҳарча денгиз сатҳидан минг метр баландликда жойлашган бўлиб, уни “саҳро дарвози” деб аташади. Охирги маротаба бундай ҳодиса 1979 йилда содир бўлган эди. У пайтда қор бор йўғи ярим соатгина ёққан эди. Бу жараённи суратчи Карим Бушетат  тарих саҳифасига  муҳрлаб қўйди. Бундай қор ёғиши, Сахара тарихида иккинчи маротаба кузатилиши.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

 

Read 4592 times

Янгиликлар

Top