Янгиликлар

Ярим финал сари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан футбол турнири бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 14 март куни ушбу турнирнинг навбатдаги 5 тур учрашуви бўлиб ўтди. Ушрашув жуда ҳам қизғин руҳда кечди. Айниқса, бир-биридан чиройли голлар учрашув безаги бўлди. Жумладан, “Минор” жамоаси ҳужумчиси Обиджон Ёрматов томонидан рақиб дарвозасига киритилган тўп, учрашувнинг энг чиройли голи деб топилди. 

5-тур натижалари: 

Дўстлик

10 - 5  

Бухорий авлодлари

Минор

8 - 9

Мовароуннаҳр

Ҳазрати Имом

4 - 5

Кўкалдош

 

Қуйидаги жамоалар ярим финал ўйинида ўзаро беллашадилар:

 

Дўстлик

-

Ҳазрати Имом

Бухорий авлодлари

-

Мовароуннаҳр

 

Турнир тўпурарлари 

  1. Мубашширов Муҳаммадзоҳид  (Кўкалдош)    -  20
  2. Арзиқулов Собир  (Ҳазрати имом)   –  13     
  3. Парпиев Баҳриддин (Мовароуннахр)  -  12 
  4. Тошпўлатов Ҳасан (Бухорий авлодлари)  -  12

 

Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашувлари жорий йилнинг 17 март куни бўлиб ўтади. 

                                                                                                         

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

ахборот хизмати

Read 6475 times

Янгиликлар

Top