Янгиликлар

Машҳур мухбир вафот этди

Москва шаҳрида табаррук 86 ёшни қаршилаган машҳур халқаро мухбир, шарқшунос ва арабшунос олим Фарид Сайфул Мулюков фоний дунёни тарк этди. У дунёнинг энг иссиқ нуқталарида воқеа жойидан тезкор хабар берувчи махсус мухбир, “Бугун жаҳонда” ва “Халқаро панорама” кўрсатувлари бошловчиси сифатида танилган. 1964 йилда собиқ совет иттифоқининг Телевидение ва радиоэшиттириш марказида ўзининг сиёсий мухбир фаолиятини бошлаган. 1960 йил охирларида мазкур телевидениенинг Ливандаги, кейин эса Швейцариядаги бўлинмаларини бошқарган. Ўз даврида Иордания қироли Ҳусайн, фаластинлар йўлбошчиси Ёсир Арафот ҳамда Тараки, Нажибуллоҳ, Фидель Кастро каби давлат бошлиқлари ва афсонавий шахслар билан бевосита мулоқот қилган. Шунингдек, Фарид “Ироқ кеча ва бугун”, “Африкада португал колониялари” ва “Оловли йўллардан репортаж” сингари кучли асарлар муаллифи ҳамда Афғонистонда суратга туширган ҳужжатли фильми учун давлат мукофотини олган буюк арбобдир.

 

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.

Read 5668 times

Янгиликлар

Top