Америка Қўшма Штатларида Рамазон ойидаги диний маросимларга Тошкентдаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов бошчилик қилмоқда.
Муборак ойнинг файзли кечаларида маҳаллий аҳоли билан биргаликда таровеҳ намозлари, хатми Қуръон, маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда.
Намозхонлар бу каби юқори кайфиятда ибодат қилаётлаганлари, хушовоз қорининг қироатига сомеъ бўлаётганлари ва мазмунли маърузасидан кўп манфаат олаётганларидан мамнун эканликларини изҳор этишмоқда.
Ўтган йиллар давомида ҳам Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ҳамда Украина давлатлари сўровига биноан, қориларимиз ушбу давлатларда бўлиб, хатми Қуръон ва Рамазон ойи диний маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатган эдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати