muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида  “Йил имоми-2017”  кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан Самарқанд вилоятида 18-20 июль кунлари танловнинг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош хатиб маслаҳатчиси М.Меликов, ўринбосарлар Х.Сатторов, Ё.Мансуров, вакиллик ходимлари, Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходимлари ҳийъат сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб бордилар. Ҳакамлар ҳайъати танлов низомига мувофиқ, қатнашчиларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолиятини баҳолади.

Танлов юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:

Булунғур туманидаги “Сарқипчоқ” жоме масжиди имом-хатиби Мамадиёр Жомонқулов;

Жомбой туманидаги “Ушунтепа” жоме масжиди имом-хатиби Ислом Хидиров;

Иштихон туманидаги “Зарбанд” жоме масжиди имом-хатиби Мансур Раббимов;

Қўшработ туманидаги “Сарой”  жоме масжиди имом-хатиби Камолиддин Жиянов;

Пастдарғом туманидаги “Ошиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Каримхон Азимов;

Нуробод туманидан “Усул ота” жоме масжиди имом-хатиби Учқун Тўланов;

Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Махмудов;

Самарқанд туманидаги “Янги масжид” жоме масжиди имом-хатиби Ҳалим Муҳиддинов;

Тайлоқ туманидаги “Боғизоғон” жоме масжиди имом-хатиби Нурали Жалолов;

Каттақўрғон шаҳридаги “Машраб” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳамид Норбеков;

Каттақўрғон туманидаги “Чуянчи” жоме масжиди имом-хатиби  Махдум Юсупов;

Нарпай туманидаги “Нақшбандий” жоме масжиди имом-хатиби Дилмурод Бектамишов;

Пахтачи туманидаги “Абдукарим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Зиёдулла Очилов;

Пойариқ туманидаги “Соғиш ота” жоме масжиди имом-хатиби Нодир Қобилов;

Оқдарё туманидаги “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Насрулла Исломов;

Ургут туманидаги “Сой” жоме масжиди имом-хатиби Мурод Мадиев биринчиликни  қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Танлов сўнггида ташкилотчилар ғолибларга эсдалик совғалари улашди.

25 июль куни биринчи босқич ғолиблари танловнинг республика босқичи йўлланмаси учун беллашадилар.

     ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

Шамол тегирмонини 634 йилда араблар ихтиро қилган. Улар бу ихтиросидан маккажўхорини майдалаш ва сув таъминотида фойдаланган. Чунки араб саҳроларида шамол ягона энергия манбаи бўлган ва улар бу манбадан унумли фойдаланган. Тегирмоннинг мато ва пальма барглари билан қопланган 6 ёки 12 қаноти бўлган. Шамол тегирмони Европада орадан 500 йил ўтгандан сўнг пайдо бўлган.

 

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

 

22 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ҳаж-2017” мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳи йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, ЎМИ раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, ЎМИ раиси ўринбосари И. Иномов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров ва “Ҳаж-2017” мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи ишчи гуруҳи, тиббиёт гуруҳи ҳамда ошпазлар гуруҳи иштирок этишди.

Тадбирда ишчи гуруҳи  томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг ишчи гуруҳига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам маълумот берилди.   

Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

 

Куни кеча Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Ҳаж-2017” мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, ЎМИ Матбуот котиби Ж.Нуриддинов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг гуруҳ раҳбарларига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.   

Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

Гуруҳ раҳбарлари учун йиғилишлар Республика ҳудудларида давом этмоқда 

 Халқаро алоқалар бўлими

Кўплаб жарроҳлик анжомлари: скальпел, тиббиёт арраси, қисқич, ингичка қайчиларни мусулмон жарроҳи ал-Заҳровий  (al-Zahrawi) ўйлаб топган. Майда жониворларнинг ичакларидан жарроҳлик амалиётидан кейин инсоннинг ички органларни тикишда қўлланадиган, бора-бора инсоннинг танасига сингиб кетадиган ипни (кетгут) ҳам айнан у ўйлаб топган эди. XIII асрда, Вильям Гарвий (William Harvey) туғилишидан 300 йил бурун мусулмон врачи Ибн Нафис (Ibn Nafis) қоннинг инсон танасида қандай айланишини тасвирлаб берган эди. Шунингдек, мусулмон олимлари мураккаб жарроҳлик амалиётидан олдин қўлланадиган анестизия ва катараткани қазиб оладиган ичи бўш игнани ҳам ихтиро қилган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

Янгиликлар

Top