Ўзбекистон янгиликлари

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2018 йил 21-23 август кунлари мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали расмий хабар берди.

Фармонда 2017 йил 28 декабрдаги Фармонида  назарда тутилган 2018 йил 24 август кундаги дам олиш куни 22 август чоршанба кунига кўчирилиши белгиланган.

Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид мазкур Фармонда (lex.uz) шунингдек 25 август шанбадаги дам олиш кунини 23 август пайшанба кунига кўчирилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, 2018 йил 21–23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни ҳисобланади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4387 times

Янгиликлар

Top